Фарғонада Тожикистон билан биргаликда 10 миллион долларлик сим заводи қурилмоқда

© Пресс-служба хокимията Ферганской областиХоким Ферганской области Хайрулло Базаров принял Фатиму Имамову из Ферганы и таджикистанского гражданина Шухраджона Ашурматова. Стороны обсудили строительство будущего завода Osiyo Kabellari.
Хоким Ферганской области Хайрулло Базаров принял Фатиму Имамову из Ферганы и таджикистанского гражданина Шухраджона Ашурматова. Стороны обсудили строительство будущего завода Osiyo Kabellari. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳа тўғридан-тўғри 10 миллион доллар миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига молиялаштирилаётган бўлиб, уни амалга ошириш натижасида 100 та янги иш ўрни яратилади.
ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Фарғона вилояти Данғара туманида мис ва алюмин симлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тожикистонлик инвестор Шуҳратжон Ашурматов ва унинг фарғоналик ҳамкори Фотима Имомовани қабул қилган.
Мулоқотда Данғара туманида “Осиё кабеллари” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган мис ва алюмин симлар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинган.

“Лойиҳа тўғридан-тўғри 10 миллион доллар миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига молиялаштирилаётган бўлиб, уни амалга ошириш натижасида 100 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Учрашув давомида лойиҳа ишларини жадаллаштириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими лойиҳани қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2025
Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашишни кучайтирмоқчи
Янгиликлар лентаси
0