https://sputniknews.uz/20250526/ozbekiston-tojikiston-qishloq-xojaligi-tajriba-49539901.html
Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашишни кучайтирмоқчи
Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашишни кучайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар аграр соҳа тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилишди. 26.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-26T11:15+0500
2025-05-26T11:15+0500
2025-05-26T12:00+0500
жамият
ўзбекистон
тожикистон
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/914/27/9142750_76:209:1124:798_1920x0_80_0_0_ac34c1f51cb247a3af6bc4d6822dced1.jpg
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари янги келишувларга эришди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзода ваТожикистон бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода Ризои билан учрашди. Томонлар аграр соҳа тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилишди. Абдураҳмонов ўз сўзида ҳали ишга солинмаган илғор технологияларни ғаллачилик ва боғдорчилик йўналишларида татбиқ этиш, тажриба алмашган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳамда экспорт-импорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифларини илгари сурди. Томонлар қуйидаги қўшма дастурларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришишди: Учрашув Сўғд вилоятидаги “Боғи миллий ваҳдат”да бўлиб ўтди. Ушбу “Миллий бирлик боғи”нинг 70 гектарлик қисмида қўшма илмий-амалий тажриба алмашинуви майдони сифатида “Дўстлик боғлари” барпо этилган. Бу ерда икки мамлакат мутахассислари биргаликда тажриба алмашиб, замонавий агротехник услублар асосида қатор экин турларини етиштирмоқда. Боғнинг 9,5 гектар майдонида ўзбекистонлик фермерлар томонидан шафтолининг “Флория” нави муваффақиятли парвариш қилинмоқда.
https://sputniknews.uz/20250216/dushanbe-ozbekiston-tojikiston-dostlik-bog-47980917.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/914/27/9142750_319:199:1053:750_1920x0_80_0_0_3cc5d3a2e31644c9bc125b79d37dd3b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тожикистон, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, тожикистон, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашишни кучайтирмоқчи
11:15 26.05.2025 (янгиланди: 12:00 26.05.2025) Томонлар аграр соҳа тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилишди.
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари янги келишувларга эришди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзода ваТожикистон бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода Ризои билан учрашди.
Томонлар аграр соҳа тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Абдураҳмонов ўз сўзида ҳали ишга солинмаган илғор технологияларни ғаллачилик ва боғдорчилик йўналишларида татбиқ этиш, тажриба алмашган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳамда экспорт-импорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифларини илгари сурди.
Томонлар қуйидаги қўшма дастурларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришишди:
икки давлат аграр тармоғининг устувор йўналишларини ривожлантириш;
ҳудудларда ҳамкорлик асосидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш;
ғаллачилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳаларида тажриба алмашинувини кучайтириш;
мутахассислар малакасини оширишга қаратилган қўшма дастурларни ишлаб чиқиш.
Учрашув Сўғд вилоятидаги “Боғи миллий ваҳдат”да бўлиб ўтди. Ушбу “Миллий бирлик боғи”нинг 70 гектарлик қисмида қўшма илмий-амалий тажриба алмашинуви майдони сифатида “Дўстлик боғлари” барпо этилган.
Бу ерда икки мамлакат мутахассислари биргаликда тажриба алмашиб, замонавий агротехник услублар асосида қатор экин турларини етиштирмоқда. Боғнинг 9,5 гектар майдонида ўзбекистонлик фермерлар томонидан шафтолининг “Флория” нави муваффақиятли парвариш қилинмоқда.