https://sputniknews.uz/20250216/dushanbe-ozbekiston-tojikiston-dostlik-bog-47980917.html
Душанбеда Ўзбекистон - Тожикистон “Дўстлик боғи” барпо этилмоқда
Душанбеда Ўзбекистон - Тожикистон “Дўстлик боғи” барпо этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Душанбе шаҳрида “Дўстлик боғи” ташкил этилмоқда.
2025-02-16T11:22+0500
2025-02-16T11:22+0500
2025-02-16T11:22+0500
жамият
ўзбекистон
тожикистон
боғ
ҳамкорлик
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45644934_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_1e1938a6b1a9aebe3a6d5f7b25cd39b0.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда “Дўстлик боғи” барпо этилмоқда, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.Қайд этилишича, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Тожикистонга бориб, мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Асозода Нуралй Маҳмадулло билан учрашди.Ўзбекистон томони қуйидагиларни амалга оширади:Хабарда айтилишича, “Дўстлик боғи” нафақат экологик жиҳатдан муҳим лойиҳа, балки икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тимсоли сифатида узоқ йиллар хизмат қилади.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45644934_74:0:1206:849_1920x0_80_0_0_e4ddab52992593bb8630b91b6acac8a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тожикистон дўстлик ва стратегик ҳамкорлик душанбе шаҳри “дўстлик боғи” агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори тожикистон қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари асозода нуралй маҳмадулло o‘zbekiston tojikiston do‘stlik va strategik hamkorlik dushanbe shahri “do‘stlik bog‘i” agrosanoatni rivojlantirish agentligi direktori tojikiston qishloq xo‘jaligi vaziri birinchi o‘rinbosari asozoda nuraly mahmadullo
ўзбекистон тожикистон дўстлик ва стратегик ҳамкорлик душанбе шаҳри “дўстлик боғи” агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори тожикистон қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари асозода нуралй маҳмадулло o‘zbekiston tojikiston do‘stlik va strategik hamkorlik dushanbe shahri “do‘stlik bog‘i” agrosanoatni rivojlantirish agentligi direktori tojikiston qishloq xo‘jaligi vaziri birinchi o‘rinbosari asozoda nuraly mahmadullo
Душанбеда Ўзбекистон - Тожикистон “Дўстлик боғи” барпо этилмоқда
Ўзбекистон Душанбега Тожикистон иқлимига мослаштирилган мевали дарахт кўчатлар олиб боради.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда “Дўстлик боғи” барпо этилмоқда, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
матбуот хизмати. “Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Душанбе шаҳрида “Дўстлик боғи” ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа нафақат икки давлат ўртасидаги қардошлик рамзи, балки экологик барқарорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида ҳам муҳим аҳамият касб этади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Тожикистонга бориб, мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Асозода Нуралй Маҳмадулло билан учрашди.
“Учрашув давомида боғ лойиҳаси муҳокама қилиниб, амалга ошириш чоралари белгиланди. Ташриф давомида расмийлар Душанбе шаҳрида жойлашган “Дўстлик боғи” учун ажратилган ҳудудни бориб кўришди ва лойиҳа босқичлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида зарур тавсиялар ишлаб чиқилди, шу куни лойиҳанинг амалий ишларига старт берилди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон томони қуйидагиларни амалга оширади:
Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш – сувдан самарали фойдаланиш ва экинларнинг яхши ўсиши учун замонавий суғориш технологиялари ўрнатилади;
Кўчатлар етказиб бериш – Ўзбекистондан юқори сифатли Тожикистон иқлимига мослаштирилган мевали дарахт кўчатлари олиб келиниб, уларнинг барқарор ўсишини таъминлаш учун махсус агротехник хизматлар ҳам кўрсатилади;
Ер тайёрлаш ва унумдорликни ошириш – боғ учун ажратилган ер майдонида унумдорликни ошириш ишлари олиб борилади, сифатли ўғитлар билан таъминланади;
Боғ инфратузилмасини яратиш – суғориш тизимлари, ҳимоя ва парвариш қилиш тизимлари, боғ дизайни ва экиш жараёнлари тўлиқ режалаштирилади;
Агрономик маслаҳатлар ва тажриба алмашиш – Ўзбекистондан тажрибали мутахассислар жалб қилиниб, Тожикистонлик қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Хабарда айтилишича, “Дўстлик боғи” нафақат экологик жиҳатдан муҳим лойиҳа, балки икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тимсоли сифатида узоқ йиллар хизмат қилади.