https://sputniknews.uz/20250720/ozbekiston-qozogiston-turistik-mahsulotlar-50667678.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон туркомпаниялари янги туристик маҳсулотлар ишлаб чиқмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон туркомпаниялари янги туристик маҳсулотлар ишлаб чиқмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Қозоғистоннинг "FlyArystan" авиакомпанияси 15-17 июль кунлари Атирау шаҳрида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ва "Workshop" тадбирини ўтказди.Тадбирлар Қозоғистоннинг "FlyArystan" авиакомпанияси томонидан Атирау-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларнинг очилиши муносабати билан ташкил этилди.15 июль куни биринчи рейс орқали Тошкент шаҳридан 19 нафар туристик компаниялар, санаторийлар, тиббий туризм ва меҳмонхона бизнеси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Атирау шаҳрига келди. Ўзбекистон делегацияси Атирау халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида авиакомпания ва аэропорт раҳбарияти, Бош консулхона ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этди.
2025-07-20T12:21+0500
2025-07-20T12:21+0500
2025-07-20T12:23+0500
туризм
ўзбекистон
қозоғистон
ҳамкорлик
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0a/50433532_0:56:1080:664_1920x0_80_0_0_df2402ad158bee23eebf52c135837ef4.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон туркомпаниялари янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Қозоғистоннинг "FlyArystan" авиакомпанияси 15-17 июль кунлари Атирау шаҳрида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ва "Workshop" тадбирини ўтказди.Тадбирлар Қозоғистоннинг "FlyArystan" авиакомпанияси томонидан Атирау-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларнинг очилиши муносабати билан ташкил этилди.15 июль куни биринчи рейс орқали Тошкент шаҳридан 19 нафар туристик компаниялар, санаторийлар, тиббий туризм ва меҳмонхона бизнеси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Атирау шаҳрига келди. Ўзбекистон делегацияси Атирау халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида авиакомпания ва аэропорт раҳбарияти, Бош консулхона ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этди."FlyArystan" авиакомпанияси томонидан Атирау халқаро аэропорти, Ўзбекистон Бош консулхонаси ва "Visit Atyrau" туристик ахборот маркази кўмагида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг туризм компаниялари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув ташкил этилди.B2B форматидаги ушбу "workshop" тадбири Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг етакчи туризм агентликларини, шунингдек, санаторий-курорт масканлари, соғломлаштириш марказлари, меҳмонхоналар ва тиббий туризм соҳасидаги ташкилотлар вакилларини бирлаштирди.Атирау вилояти вакиллари ҳудуднинг сайёҳлик салоҳияти, жумладан табиий, тарихий ва этнотуризм йўналишлари ҳақида сўзлаб берди. Алоҳида эътибор Сарайшиқ шаҳарчаси, Кигаш дарёсининг лотос гуллари билан қопланган ҳудудлари ва осетр балиқлари етиштириш заводига қаратилди.Сафар давомида Ўзбекистон вакиллари Атирау вилоятининг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишди.Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, биргаликда янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олдилар.
https://sputniknews.uz/20250307/ozbekiston-qozogiston-savdo-iqtisodiy-aloqalar-48281576.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0a/50433532_60:0:1020:720_1920x0_80_0_0_514b68a7d6a80b3d35e35d361514278c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон туристик маҳсулотлар
ўзбекистон қозоғистон туристик маҳсулотлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон туркомпаниялари янги туристик маҳсулотлар ишлаб чиқмоқчи
12:21 20.07.2025 (янгиланди: 12:23 20.07.2025) Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, биргаликда янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олдилар.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон туркомпаниялари янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Қозоғистоннинг "FlyArystan" авиакомпанияси 15-17 июль кунлари Атирау шаҳрида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ва "Workshop" тадбирини ўтказди.
Тадбирлар Қозоғистоннинг "FlyArystan" авиакомпанияси томонидан Атирау-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларнинг очилиши муносабати билан ташкил этилди.
15 июль куни биринчи рейс орқали Тошкент шаҳридан 19 нафар туристик компаниялар, санаторийлар, тиббий туризм ва меҳмонхона бизнеси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Атирау шаҳрига келди. Ўзбекистон делегацияси Атирау халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида авиакомпания ва аэропорт раҳбарияти, Бош консулхона ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этди.
“Ушбу рейснинг йўлга қўйилиши "FlyArystan" авиакомпаниясининг халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш борасида муҳим қадам бўлди. Остона – Тошкент йўналишидан ташқари, янги рейс орқали Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистондан ҳам тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилиши таъминланди. Бу эса икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик, маданий ва сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади”, – деди "FlyArystan" президенти Ричард Леджер.
"FlyArystan" авиакомпанияси томонидан Атирау халқаро аэропорти, Ўзбекистон Бош консулхонаси ва "Visit Atyrau" туристик ахборот маркази кўмагида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг туризм компаниялари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув ташкил этилди.
B2B форматидаги ушбу "workshop" тадбири Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг етакчи туризм агентликларини, шунингдек, санаторий-курорт масканлари, соғломлаштириш марказлари, меҳмонхоналар ва тиббий туризм соҳасидаги ташкилотлар вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон делегацияси гастрономик, экологик, маданий ҳамда тиббий туризм йўналишларини намойиш қилди, шунингдек, мамлакат ҳудудларидаги янги сайёҳлик маршрутлари ва дам олиш масканларини тақдим этди.
Атирау вилояти вакиллари ҳудуднинг сайёҳлик салоҳияти, жумладан табиий, тарихий ва этнотуризм йўналишлари ҳақида сўзлаб берди. Алоҳида эътибор Сарайшиқ шаҳарчаси, Кигаш дарёсининг лотос гуллари билан қопланган ҳудудлари ва осетр балиқлари етиштириш заводига қаратилди.
Атирау-Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри авиақатновнинг очилишига алоҳида урғу берилди. Бу йўналиш келгусида икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик оқимини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Сафар давомида Ўзбекистон вакиллари Атирау вилоятининг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, биргаликда янги туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олдилар.