https://sputniknews.uz/20250307/ozbekiston-qozogiston-savdo-iqtisodiy-aloqalar-48281576.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожлантирилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов ташриф билан Қозоғистоннинг Жетису вилоятида бўлди. Жетису вилояти акими Бейбит Исабаев билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, мамлакатлар ҳудудлари билан қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, савдо, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
2025-03-07T13:05+0500
2025-03-07T13:05+0500
2025-03-07T13:09+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
ҳамкорлик
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47497847_0:73:1342:828_1920x0_80_0_0_7f601a5a7d0de131c70ed4ace5da1edd.jpg
ТОШКЕНТ, 7 март — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар янги босқичга кўтарилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов ташриф билан Қозоғистоннинг Жетису вилоятида бўлди. Жетису вилояти акими Бейбит Исабаев билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, мамлакатлар ҳудудлари билан қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, савдо, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.Учрашув якунида жорий йилда Жетису вилояти ва Ўзбекистон вилоятлари делегацияларининг ўзаро ташрифларини уюштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.Жетису вилояти Тадбиркорлар палатасида саноат, чакана савдо тармоқлари, тўқимачилик корхоналари ва чорвачилик мажмуалари ҳамда вилоят ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.Учрашувда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон элчихонаси ва Жетису вилояти Тадбиркорлар палатаси ўртасида доимий мулоқот ўрнатиш бўйича келишиб олинди.Ўзбекистон элчиси сафар давомида "Хоргос" халқаро трансчегаравий ҳамкорлик маркази бошқаруви раиси Нуржан Султоналиев билан ҳам мулоқот қилди. Қозоғистон томони "Хоргос" ХТҲМ фаолияти, тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар, шунингдек, марказни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбарияти, сафар доирасида "Хоргос-Шарқий дарвоза" эркин иқтисодий маркази ва Қозоғистон-Хитой чегарасининг Олтинкўл темир йўл ҳудуди фаолиятини кўздан кечирди.
https://sputniknews.uz/20250220/ozbekiston-ozarbayjon-qozogiston-yashil-energetika-sherik-48054628.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47497847_71:0:1271:900_1920x0_80_0_0_dd58e3f0a6130af41f09db919cf72246.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон савдо-иқтисодий алоқалар
ўзбекистон қозоғистон савдо-иқтисодий алоқалар
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожлантирилади
13:05 07.03.2025 (янгиланди: 13:09 07.03.2025) Жетису вилояти ва Ўзбекистон вилоятлари делегацияларининг ўзаро ташрифларини уюштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 7 март — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар янги босқичга кўтарилади, деб
хабар бермоқда “Дунё” АА.
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов ташриф билан Қозоғистоннинг Жетису вилоятида бўлди. Жетису вилояти акими Бейбит Исабаев билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, мамлакатлар ҳудудлари билан қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, савдо, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бейбит Исабаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни юксак баҳолади. У ўзбек тадбиркорлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, янги мева ва сабзавотлар, тўқимачилик ва қурилиш материаллари етказиб бериш бўйича алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Учрашув якунида жорий йилда Жетису вилояти ва Ўзбекистон вилоятлари делегацияларининг ўзаро ташрифларини уюштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.
Жетису вилояти Тадбиркорлар палатасида саноат, чакана савдо тармоқлари, тўқимачилик корхоналари ва чорвачилик мажмуалари ҳамда вилоят ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбиркорлар палатаси директори Санжар Собирбоев маҳаллий ишбилармонларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. Жетису вилояти тадбиркорлари Ўзбекистон корхоналари билан экология ва оғир саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Учрашувда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон элчихонаси ва Жетису вилояти Тадбиркорлар палатаси ўртасида доимий мулоқот ўрнатиш бўйича келишиб олинди.
Ўзбекистон элчиси сафар давомида "Хоргос" халқаро трансчегаравий ҳамкорлик маркази бошқаруви раиси Нуржан Султоналиев билан ҳам мулоқот қилди. Қозоғистон томони "Хоргос" ХТҲМ фаолияти, тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар, шунингдек, марказни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Марказ раҳбари Нуржан Султоналиев ўзбек тадбиркорлари билан биргаликда ушбу марказда гастрономия ва ҳунармандчилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш таклифини илгари сурди. Шунингдек, томонлар жорий йил июнь-июль ойларида мазкур марказда ўтказиладиган фестиваль доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркасини ташкил этиш бўйича режаларни муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбарияти, сафар доирасида "Хоргос-Шарқий дарвоза" эркин иқтисодий маркази ва Қозоғистон-Хитой чегарасининг Олтинкўл темир йўл ҳудуди фаолиятини кўздан кечирди.