Очиқ осмон остидаги музей: “Янгиобод” бозори нимаси билан машҳур?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда жойлашган “Янгиобод” бозори бугун кўплаб туристларнинг диққатини тортмоқда.
Ушбу бозор - кундалик анжомлардан тортиб ноёб экспонатгача топилиши мумкин бўлган антиқа жой.
У ерда мебеллар, китоблар, ёзувлар, шиша идишлар, антиқа заргарлик буюмлари ва бошқа бугун ишлаб чиқарилмайдиган ёки битта нусхада сақланиб қолган буюмлар ҳам сотилади. Бундай камёб буюмлар учун бозорга бутун дунёдан коллекционерлар ҳам ташриф буюришади.

Бозорда савдо қилувчи Абдурашид Мадбабаевнинг айтишича, ҳаридорлар асосан ретро буюмларни қидириб, айнан шу ерга келишади.

Одамлар бу ерга нафақат харид қилиш, балки атмосфера ва ҳатто илҳом олиш учун ҳам келишади. Бозордаги сотувчилар тарихий буюмлар таннархи ва тарихини жуда яхши билишади.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0