https://sputniknews.uz/20250719/guliston-xitoy-donguan-birodarlik-aloqalari-50655914.html
Гулистон ва Хитойнинг Донгуань шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди
Гулистон ва Хитойнинг Донгуань шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида Гулистон ва Хитойнинг Донгуань шаҳарлари ҳокимлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.Мулоқот давомида Гулистон ва Донгуань шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида меморандум имзоланди.Томонлар мазкур ҳужжат шаҳарлараро амалий ҳамкорликка кенг йўл очишини ва ўзаро ташрифлар орқали ҳудудлараро бизнес алоқаларни жадал ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.
2025-07-19T13:55+0500
2025-07-19T13:55+0500
2025-07-19T14:10+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42194503_113:145:1280:802_1920x0_80_0_0_2c861c54b35ca67e71a3c927dd2ee71f.png
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Гулистон ва Донгуань шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида Гулистон ва Хитойнинг Донгуань шаҳарлари ҳокимлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.Мулоқот давомида Гулистон ва Донгуань шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида меморандум имзоланди.Томонлар мазкур ҳужжат шаҳарлараро амалий ҳамкорликка кенг йўл очишини ва ўзаро ташрифлар орқали ҳудудлараро бизнес алоқаларни жадал ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.Донгуань шаҳри мэри Лью Чэнси сўнгги йилларда Хитой–Ўзбекистон муносабатлари ўз бошидан энг яхши даврни ўтказаётганини қайд этди.Донгуань шаҳри Хитойнинг юқори даражада саноатлашган шаҳарларидан бири саналади. Шу йил январь-май ойларида Ўзбекистон ҳудудларининг ушбу шаҳар билан умумий савдоси 32,5 фоизга ўсиб, юқори ривожланиш салоҳиятини намойиш этди.
https://sputniknews.uz/20250707/ozbekiston-xitoy-tarix-manba-kelishuv-50384694.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42194503_216:52:1280:850_1920x0_80_0_0_ce3ff8cbf34341279675f8e86e7ff52d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гулистон хитой донгуань биродарлик алоқалари
гулистон хитой донгуань биродарлик алоқалари
Гулистон ва Хитойнинг Донгуань шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди
13:55 19.07.2025 (янгиланди: 14:10 19.07.2025) Донгуань шаҳри Хитойнинг юқори даражада саноатлашган шаҳарларидан бири саналади.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Гулистон ва Донгуань шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида Гулистон ва Хитойнинг Донгуань шаҳарлари ҳокимлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Мулоқот давомида Гулистон ва Донгуань шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Томонлар мазкур ҳужжат шаҳарлараро амалий ҳамкорликка кенг йўл очишини ва ўзаро ташрифлар орқали ҳудудлараро бизнес алоқаларни жадал ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.
Гулистон шаҳар ҳокими Жамолиддин Ходжиманов ҳудуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Донгуань компанияларининг ишлаб чиқаришдаги бой тажрибасини татбиқ этишга, бизнес доиралари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш орқали саноат кооперациясини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Донгуань шаҳри мэри Лью Чэнси сўнгги йилларда Хитой–Ўзбекистон муносабатлари ўз бошидан энг яхши даврни ўтказаётганини қайд этди.
“Жорий йил июнь ойида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда мамлакатларимиз раҳбарлари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Бу эса ўз навбатида, Донгуань ва Гулистон шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда дўстона муносабатларни ривожлантириш учун катта имконият яратади”, – деди мэр Лью Чэнси.
Донгуань шаҳри Хитойнинг юқори даражада саноатлашган шаҳарларидан бири саналади. Шу йил январь-май ойларида Ўзбекистон ҳудудларининг ушбу шаҳар билан умумий савдоси 32,5 фоизга ўсиб, юқори ривожланиш салоҳиятини намойиш этди.