Ўзбекистонлик боксчилар Хитойдаги турнирда 8 та медаль қўлга киритишди

© НОК УзбекистанаУзбекские боксёры завоевали 8 медалей на турнире в Китае
Узбекские боксёры завоевали 8 медалей на турнире в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик боксчилар мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлашди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Хитойдаги турнирда 8 та медаль қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
10-17 июль кунлари Хитойнинг Сзуни шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Якунда ўзбекистонлик боксчилар мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлашди.
Олтин медаль:
-63,5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
+92 кг: Арман Маханов
-66 кг: Дилфуза Бекова.
Кумуш медаль:
-57 кг: Нигина Ўктамова.
Бронза медаль:
-71 кг: Самандар Ҳабибуллаев
-50 кг: Зилолахон Юсуфова
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова
-60 кг: Рашида Тагирова.
Навбахор Хамидова стала первой узбекистанкой, завоевавшей золото на Кубке мира
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Бокс: Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида олтин медалга эга чиқди
Янгиликлар лентаси
0