"Ҳамкорлик-2025": Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари тажриба алмашишди

© Минобороны УзбекистанаХамкорлик-2025: Военные учения Россия-Узбекистан
Хамкорлик-2025: Военные учения Россия-Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2025
Oбуна бўлиш
400дар ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этадиган тадбир 10 кун давом этади.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Термиз полигонида бўлиб ўтаётган "Ҳамкорлик-2025" қўшма тактик ўқув машғулотларида Россия ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ҳарбийлари билан замонавий қуролли можароларни ўтказиш бўйича тажриба алмашишди.
Россия Марказий ҳарбий округининг 201-Россия ҳарбий базаси бўлинмалари замонавий жанг усулларни амалда намойиш этди. Хусусан, истеҳкомга ҳужум қилиш ва уни қўлга олиш, ярадорларни эвакуация қилиш ва ўқ отиш машқлари намойиш этилди.
© Минобороны РФХамкорлик-2025: Учения России и Узбекистана
Хамкорлик-2025: Учения России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2025
Хамкорлик-2025: Учения России и Узбекистана
Шунингдек, разведка ва ҳужумчи дронлар операторларини тайёрлаш, электрон уруш воситалари ва ўқ отар қуроллар ёрдамида душман дронларига қарши курашиш усуллари ҳам кўрсатилди.
Машғулотларга 400 га яқин ҳарбий хизматчилардан иборат махсус бўлинмалар жалб қилинган. 14 июль куни бошланган ўқув машғулотлари 10 кун давом этади. Тадбир доирасида ҳарбий машғулотлардан ташқари, маданий ҳордиқ ҳамда спорт мусобақалари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
© Минобороны УзбекистанаХамкорлик-2025: Военные учения Россия-Узбекистан
Хамкорлик-2025: Военные учения Россия-Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2025
Хамкорлик-2025: Военные учения Россия-Узбекистан
Янгиликлар лентаси
0