https://sputniknews.uz/20250716/ozbekiston-pokiston-mehnat-migratsiyasi-50588880.html
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг хориждаги покистонликлар ишлари ва инсон ресурсларини ривожлантириш вазири Чоудри Салик Ҳусайн билан учрашди.Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси, касб-ҳунарга ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
2025-07-16T17:45+0500
2025-07-16T17:45+0500
2025-07-16T17:45+0500
миграция
ўзбекистон
покистон
мигрантлар
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31102602_0:124:1154:773_1920x0_80_0_0_422b8c119f03604c788dc88193d6bb4d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг хориждаги покистонликлар ишлари ва инсон ресурсларини ривожлантириш вазири Чоудри Салик Ҳусайн билан учрашди.Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси, касб-ҳунарга ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.Суҳбат чоғида томонлар фуқароларини чет элда иш жойи билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш борасида тажриба алмашиш ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.Фуқароларни хорижга ишга юборишдан олдин уларни махсус ўқув курсларида тайёрлаш, тил, касб кўникма ва меҳнат қонунчилиги бўйича билимларини ошириш масаласи жиддий аҳамиятга эгалиги қайд этилди.Шунингдек, касбий малака сертификатларини ўзаро тан олиш, таълим стандартларини мувофиқлаштириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни ташкил этиш таклифи билдирилди. Томонлар ахборот технологиялари, тиббиёт, муҳандислик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида биргаликда ўқув дастурларини амалга оширишга тайёрликларини тасдиқладилар.Хорижда ўз бизнесига эга миллий диаспора вакиллари иштирокида қўшма инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ўзаро иқтисодий дипломатик муносабатларнинг янги йўналиши сифатида эътироф этилди.Вазир Чоудри Салик Ҳусайн, шунингдек, ушбу йўналишдаги муносабатларни батафсил муҳокама қилиш учун икки томон тегишли вазирлик ва идораларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, махсус таълим муассасалари фаолияти, меҳнат миграциясини бошқариш тажрибаси ва кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорликнинг амалий қисмига ўтиш муҳимлигини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20250705/ozbekiston-pokiston-mudofaa-sanoati-50358469.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31102602_89:110:958:761_1920x0_80_0_0_83f7465ef5edb4f2f2fe85cdf8415d59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон покистон меҳнат миграцияси
ўзбекистон покистон меҳнат миграцияси
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси, касб-ҳунарга ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг хориждаги покистонликлар ишлари ва инсон ресурсларини ривожлантириш вазири Чоудри Салик Ҳусайн билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси, касб-ҳунарга ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазир икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатлар изчил ривожланаётганини, бунга икки давлат раҳбарлари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганини, Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилиш Покистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланганини таъкидлади.
Суҳбат чоғида томонлар фуқароларини чет элда иш жойи билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш борасида тажриба алмашиш ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.
Фуқароларни хорижга ишга юборишдан олдин уларни махсус ўқув курсларида тайёрлаш, тил, касб кўникма ва меҳнат қонунчилиги бўйича билимларини ошириш масаласи жиддий аҳамиятга эгалиги қайд этилди.
Томонлар меҳнат миграцияси, кадрлар тайёрлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида тажриба алмашишга қизиқиш билдириб, 2023 йил февраль ойида имзоланган меморандум доирасида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва амалий ҳамкорликни жонлантиришга келишиб олди.
Шунингдек, касбий малака сертификатларини ўзаро тан олиш, таълим стандартларини мувофиқлаштириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни ташкил этиш таклифи билдирилди. Томонлар ахборот технологиялари, тиббиёт, муҳандислик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида биргаликда ўқув дастурларини амалга оширишга тайёрликларини тасдиқладилар.
Хорижда ўз бизнесига эга миллий диаспора вакиллари иштирокида қўшма инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ўзаро иқтисодий дипломатик муносабатларнинг янги йўналиши сифатида эътироф этилди.
Вазир Чоудри Салик Ҳусайн, шунингдек, ушбу йўналишдаги муносабатларни батафсил муҳокама қилиш учун икки томон тегишли вазирлик ва идораларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, махсус таълим муассасалари фаолияти, меҳнат миграциясини бошқариш тажрибаси ва кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорликнинг амалий қисмига ўтиш муҳимлигини таъкидлади.