Ўзбекистон ва Покистон ўртасида мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлаштирилади

© ИА "Дунё"В Исламабаде обсуждены новые проекты сотрудничества между Узбекистаном и Пакистаном в сфере оборонной промышленности
В Исламабаде обсуждены новые проекты сотрудничества между Узбекистаном и Пакистаном в сфере оборонной промышленности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон мудофаа саноати вазири Ҳаят Ҳарраж билан учрашув ўтказди.
TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Исломободда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон мудофаа саноати вазири Ҳаят Ҳарраж билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мудофаа ва мудофаа саноати соҳасидаги икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида икки давлат ўртасида барча йўналишлардаги ҳамкорлик, жумладан мудофаа саноати жабҳасидаги алоқалар жадал ривожланаётгани, давлат раҳбарлари даражасида ўзаро муносабатларга алоҳида устуворлик берилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва, айниқса, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни халқаро ва минтақавий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда янада чуқурлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланди.
Вазир Ҳаят Ҳарраж сўнгги йилларда ҳарбий-техникавий соҳада олиб борилаётган ҳамкорликни юқори баҳолаб, икки томонлама мулоқотни институционаллаштиришда муҳим чоралар кўрилаётганини, мудофаа саноати соҳасида амалий ечимлар ишлаб чиқиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали платформа яратилганини қайд этди.
Томонлар замонавий технологик ечимларни ҳисобга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, томонларнинг илмий-технологик парклар имкониятларидан самарали фойдаланиши бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.
Ўзаро ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун турли даражадаги делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.
Проведены узбекско-пакистанский бизнес-форумы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2025
Қишлоқ хўжалиги, туризм, фармацевтика: Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0