https://sputniknews.uz/20250628/ozbekiston-pokiston-biznes-forumlar-50239979.html
Қишлоқ хўжалиги, туризм, фармацевтика: Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди
Қишлоқ хўжалиги, туризм, фармацевтика: Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Равалпинди Савдо-саноат палатасида ўтказилган бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги, терини қайта ишлаш, фармацевтика, туризм, қурилиш, логистика ва савдо соҳаларида фаолият юритувчи покистонлик тадбиркор иштирок этди.Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев ўз тақдимотида мамлакатдаги инвестицион муҳит, хорижий инвесторларга яратилган шароит ҳақида сўзлаб берди.
2025-06-28T14:20+0500
2025-06-28T14:20+0500
2025-06-28T14:56+0500
ўзбекистон
покистон
ҳамкорлик
бизнес
форум
савдо-саноат палатаси
музокаралар
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1c/50239515_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_9ac692dc24bf5a96029b99f955354aa3.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Равалпинди ва Исломобод шаҳарларида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.Равалпинди Савдо-саноат палатасида ўтказилган бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги, терини қайта ишлаш, фармацевтика, туризм, қурилиш, логистика ва савдо соҳаларида фаолият юритувчи покистонлик тадбиркор иштирок этди.Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев ўз тақдимотида мамлакатдаги инвестицион муҳит, хорижий инвесторларга яратилган шароит ҳақида сўзлаб берди.Исломобод Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган бизнес-форумда сўзга чиққан палата раиси Насир Курейши икки давлат ишбилармонлари ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан мамлакатдаги шароитлар, қўшма лойиҳалар учун имкониятлар ва рақамли савдо соҳасидаги истиқболлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.Шунингдек, Исломобод Савдо-саноат палатаси аъзоларидан иборат делегациянинг жорий йил Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларига бизнес-миссияларини уюштириш тўғрисида ҳам келишиб олинди.
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1c/50239515_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_2d34f260a143f546042adafde6d6c044.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон-покистон бизнес-форумлар
ўзбекистон-покистон бизнес-форумлар
Қишлоқ хўжалиги, туризм, фармацевтика: Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди
14:20 28.06.2025 (янгиланди: 14:56 28.06.2025) Музокаралар давомида қўшма Ўзбекистон-Покистон Савдо-саноат палатасини тузиш ва йил охиригача соҳавий делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Равалпинди ва Исломобод шаҳарларида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати
хабар берди. Равалпинди Савдо-саноат палатасида ўтказилган бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги, терини қайта ишлаш, фармацевтика, туризм, қурилиш, логистика ва савдо соҳаларида фаолият юритувчи покистонлик тадбиркор иштирок этди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев ўз тақдимотида мамлакатдаги инвестицион муҳит, хорижий инвесторларга яратилган шароит ҳақида сўзлаб берди.
Музокаралар давомида қўшма Ўзбекистон-Покистон Савдо-саноат палатасини тузиш ва йил охиригача соҳавий делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.
Исломобод Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган бизнес-форумда сўзга чиққан палата раиси Насир Курейши икки давлат ишбилармонлари ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан мамлакатдаги шароитлар, қўшма лойиҳалар учун имкониятлар ва рақамли савдо соҳасидаги истиқболлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Форумлар доирасида ўтказилган В2В учрашувларда тўқимачилик, фармацевтика, тери ва жунни қайта ишлаш соҳаларида қўшма лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Шунингдек, Исломобод Савдо-саноат палатаси аъзоларидан иборат делегациянинг жорий йил Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларига бизнес-миссияларини уюштириш тўғрисида ҳам келишиб олинди.