Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади — янги қарор

© Getty Images / Ashi Sae YangНалоговые споры
Налоговые споры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2025
Oбуна бўлиш
Кенгаш Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.
“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт ва харажатларни камайтириш белгиланди”, — дейилади ҳужжат матнида.
Ҳужжатга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.
Эксперт кенгашининг мажлислари 1 ойда камида 2 марта ўтказилади.
Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги ваколатлар берилади:
солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;
мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан хулоса қабул қилиш;
қабул қилинган хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиш.
Мужчина работает за ноутбуком с использованием искусственного интеллекта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2025
Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади: тадбиркорларни қандай енгилликлар кутмоқда?
Янгиликлар лентаси
0