https://sputniknews.uz/20250714/aes-ozbekiston-vengriya-quruq-sovitish-tizim-muhokama-50522851.html
АЭС қурилиши: Ўзбекистон ва Венгрия қуруқ совитиш тизимлари бўйича муҳокама бошлади
АЭС қурилиши: Ўзбекистон ва Венгрия қуруқ совитиш тизимлари бўйича муҳокама бошлади
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзатом" агентлиги Венгрия ва Россия вакиллари иштирокида музокаралар олиб бормоқда. 14.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-14T15:04+0500
2025-07-14T15:04+0500
2025-07-14T15:04+0500
жамият
ўзбекистон
венгрия
аэс
атом энергетикаси
атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0e/50521377_0:63:1280:783_1920x0_80_0_0_9f53389e67eac500efef092c213e7387.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия Ўзбекистон атом электр станциясида қуруқ совитиш тизимларини жорий этишни муҳокама қилмоқда, дея хабар берди "Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати.Ўзбекистонда АЭС қурилишининг асосий босқичини амалга оширишга тайёргарлик кўриш доирасида "Ўзатом" агентлиги, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги, Венгриянинг MVM EGI Zrt., Polus компаниялари, OTP Bank Uzbekistan, шунингдек, Россиянинг "Атомстройэкспорт" АЖ ва "Атомэнергопроект" АЖ вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтмоқда.Кун тартибидаги асосий масалалардан бири станциянинг ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш учун муҳим ускуна - "қуруқ" градирняларни етказиб бериш ва ишлаб чиқариш бўйича ўзаро ҳамкорлик моделларини муҳокама қилиш бўлди.Шунингдек, учрашув давомида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. MVM EGI Zrt. мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда, шу жумладан таълим дастурларини ташкил этиш, амалиёт ўташ ва ўқиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш орқали кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.Айтилишича, музокаралар давом этмоқда.Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида "Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланган эди. Айтилишича, ўзаро англашув меморандуми, ўз навбатида, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шериклик асосларини шакллантиришга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20250521/ozatom-aes-vengriya-sovitish-tizim-49473766.html
ўзбекистон
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0e/50521377_77:0:1204:845_1920x0_80_0_0_25a8703205e44b71afda595835cb4174.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, венгрия, аэс, атом энергетикаси, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
жамият, ўзбекистон, венгрия, аэс, атом энергетикаси, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
АЭС қурилиши: Ўзбекистон ва Венгрия қуруқ совитиш тизимлари бўйича муҳокама бошлади
"Ўзатом" агентлиги Венгрия ва Россия вакиллари иштирокида музокаралар олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия Ўзбекистон атом электр станциясида қуруқ совитиш тизимларини жорий этишни муҳокама қилмоқда, дея хабар берди "Ўзатом" агентлиги
матбуот хизмати. Ўзбекистонда АЭС қурилишининг асосий босқичини амалга оширишга тайёргарлик кўриш доирасида "Ўзатом" агентлиги, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги, Венгриянинг MVM EGI Zrt., Polus компаниялари, OTP Bank Uzbekistan, шунингдек, Россиянинг "Атомстройэкспорт" АЖ ва "Атомэнергопроект" АЖ вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Кун тартибидаги асосий масалалардан бири станциянинг ишончли ва самарали ишлашини таъминлаш учун муҳим ускуна - "қуруқ" градирняларни етказиб бериш ва ишлаб чиқариш бўйича ўзаро ҳамкорлик моделларини муҳокама қилиш бўлди.
“Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, жумладан, эркин иқтисодий зона негизида қўшма корхона (ҚК) ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу қадам нафақат лойиҳани амалга оширишда маҳаллий иштирок улушини оширишга, балки минтақада кейинги саноат ривожланишига замин яратади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашув давомида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. MVM EGI Zrt. мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда, шу жумладан таълим дастурларини ташкил этиш, амалиёт ўташ ва ўқиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш орқали кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
“Томонлар шаффофлик, технологик очиқлик ва ўзаро манфаатдорлик асосида кўп даражали шерикликни ривожлантириш Марказий Осиёдаги энг йирик энергетика лойиҳаларидан бирини муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилишига ишонч билдирдилар”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Айтилишича, музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида "Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат корхонаси ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланган эди. Айтилишича, ўзаро англашув меморандуми, ўз навбатида, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шериклик асосларини
шакллантиришга қаратилган.