Оғир атлетикачилар Осиё чемпионатида яна 16 та медални қўлга киритишди
© НОКМолодые тяжелоатлеты завоевали ещё 16 наград на чемпионате Азии

© НОК
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачилар Қозоғистондаги Осиё чемпионатида яна 16 та медални қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Останада оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз поёнига етиб бормоқда.
Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ғолиблар:
Олтин медаль: +94 кг: Ҳасанбой Холмуратов (даст кўтариш, ўсмирлар), -110 кг: Қудратбек Салимжонов (даст кўтариш, ёшлар), -110 кг: Қудратбек Салимжонов (силтаб кўтариш, ёшлар), -110 кг: Қудратбек Салимжонов (икки кураш, ёшлар).
Кумуш медаль: +110 кг: Омадилло Олимов (даст кўтариш, ёшлар), +110 кг: Омадилло Олимов (икки кураш, ёшлар).
Бронза медаль: +77 кг: Моҳинур Эсонбоева (даст кўтариш, ўсмирлар), +77 кг: Моҳинур Эсонбоева (силтаб кўтариш, ўсмирлар), +77 кг: Моҳинур Эсонбоева (икки кураш, ўсмирлар), -86 кг: Мадина Файзуллаева (даст кўтариш, ёшлар), -86 кг: Мадина Файзуллаева (силтаб кўтариш, ёшлар), -86 кг: Мадина Файзуллаева (икки кураш, ёшлар), +94 кг: Ҳасанбой Холмуратов (икки кураш, ўсмирлар), +94 кг: Аббосбек Ахролов (даст кўтариш, ўсмирлар), +94 кг: Аббосбек Ахролов (силтаб кўтариш, ўсмирлар), +110 кг: Омадилло Олимов (силтаб кўтариш, ёшлар).