Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида 20 та медалга эга чиқишди
© Пресс-служба НОК УзбекистанаТяжелоатлеты Узбекистана завоевали 20 медалей в очередной день чемпионата Азии

© Пресс-служба НОК Узбекистана
Oбуна бўлиш
Мусобақанинг ортда қолган кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатида 20 та медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Остонада оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
“Мусобақанинг ортда қолган кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, ҳамюртларимиз 2 та олтин, 10 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқишди”, — дейилади хабарда.
Ғолиблар рўйхати:
Олтин медаль: -88 кг: Мунисбек Давлетов (силтаб кўтариш, ўсмирлар), -88 кг: Мунисбек Давлетов (икки кураш, ўсмирлар).
Кумуш медаль: -88 кг: Мунисбек Давлетов (даст кўтариш, ўсмирлар), -69 кг: Дилнура Холдорова (силтаб кўтариш, ўсмирлар), -69 кг: Дилнура Холдорова (икки кураш, ўсмирлар), -88 кг: Бекзод Ғофуржонов (силтаб кўтариш, ёшлар), -88 кг: Бекзод Ғофуржонов (икки кураш, ёшлар), -94 кг: Руслан Раҳматжонов (даст кўтариш, ёшлар), -94 кг: Руслан Раҳматжонов (силтаб кўтариш, ёшлар), -94 кг: Руслан Раҳматжонов (икки кураш, ёшлар), -77 кг: Гулшодахон Дадамирзаева (даст кўтариш, ёшлар), -77 кг: Гулшодахон Дадамирзаева (икки кураш, ёшлар).
Бронза медаль: -69 кг: Дилнура Холдорова (даст кўтариш, ўсмирлар), -88 кг: Муҳаммадшокир Турдиалиев (даст кўтариш, ўсмирлар), -88 кг: Муҳаммадшокир Турдиалиев (силтаб кўтариш, ўсмирлар), -88 кг: Муҳаммадшокир Турдиалиев (икки кураш, ўсмирлар), -94 кг: Алишер Османов (даст кўтариш, ўсмирлар), -77 кг: Гулшодахон Дадамирзаева (силтаб кўтариш, ёшлар), -77 кг: Амина Шарипова (силтаб кўтариш, ўсмирлар), -77 кг: Амина Шарипова (икки кураш, ўсмирлар).