ЕИК саноат кооперациясини чуқурлаштириш тарафдори — вазир

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2025
Oбуна бўлиш
Гоар Барсегян Екатеринбургда бўлиб ўтган "Иннопром" халқаро саноат кўргазмаси ишида, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари саноат вазирлари йиғилишида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат кооперациясини чуқурлаштириш тарафдори. Бу ҳақда комиссиянинг саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян маълум қилди.
Гоар Барсегян Екатеринбургда бўлиб ўтган "Иннопром" халқаро саноат кўргазмаси ишида иштирок этди. Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Антон Алихонов ва йирик саноат компаниялари раҳбарлари иштирокидаги ишбилармонлик нонуштаси чоғида у Иттифоқ мамлакатлари бизнесининг мувофиқлаштирилган ишида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
"Истеъмолчига йўналтирилганлик ва бозор ўзгаришларига тезкор жавоб бериш қобилияти бизнес ҳамжамиятига ЕОИИ доирасида кенг кўламли вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради. Комиссия тадбиркорлар ўз салоҳиятини яхшироқ очиши учун шароит яратиш устида изчил иш олиб бормоқда”, — деди Барсегян.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари саноат вазирлари йиғилишида Евроосиё маконида келгусида биргаликда ишлаш истиқболлари ҳақида сўз борди.
"Комиссия саноат кооперациясини чуқурлаштириш, технологиялар алмашинуви ва самарали интеграция алоқаларини шакллантириш тарафдори бўлиб келмоқда. Биз ШҲТ мамлакатлари билан тармоқ ташаббусларини илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва технологик тажриба алмашишдан манфаатдормиз”, — дея таъкидлади Гоар Барсегян.
Гоар Барсегян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Гоар Барсегян Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари учун истиқболли лойиҳаларни маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0