https://sputniknews.uz/20250430/ozbekiston-eoii-loyihalar-istiqbol-49104732.html
Гоар Барсегян Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари учун истиқболли лойиҳаларни маълум қилди
Гоар Барсегян Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари учун истиқболли лойиҳаларни маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини фаол ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян маълум қилди.
2025-04-30T11:14+0500
2025-04-30T11:14+0500
2025-04-30T13:30+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
жамият
ўзбекистон
еик
лойиҳа
ҳамкорлик
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1e/49110061_0:10:1350:769_1920x0_80_0_0_6ca5b314ed26a6a41d0cba088f6f4235.jpg
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини фаол ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян Тошкентда ўтган халқаро кўргазмада маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян Тошкентдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди. Унинг қайд этишича, бугунги кўп қутбли дунёда бешта давлатни бирлаштирган Евроосиё иқтисодий иттифоқи реал фойда келтираётгани, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаётганини аллақачон ишонч билан айтиш мумкин. Ички кун тартибини ишлаб чиқиш билан бир қаторда, халқаро ҳамкорлар тармоғи, жумладан, Давлат кузатувчилари институти ҳам кенгаймоқда. Айтилишича, Иттифоқ доирасида ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги механизми ишга туширилди. Шунингдек, у ўз сўзида ЕОИИ мамлакатлари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини фаол ривожлантираётгани айтиб ўтди. Бунда машинасозлик, авиасозлик, кимё ва енгил саноатда қўшма лойиҳалар истиқболли бўлиши мумкин. Уларни амалга ошириш ва ушбу соҳаларда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан ЕОИИ давлатлари ҳам, Ўзбекистон ҳам манфаатдор.
https://sputniknews.uz/20250425/eoii-iqtisodiy-osish-suratlari-49042461.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1e/49110061_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_f437894109bd084d2a7a300c36d39eba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий иттифоқи (еоии) ўзбекистон ҳамкорлик евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири гоар барсегян
евроосиё иқтисодий иттифоқи (еоии) ўзбекистон ҳамкорлик евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири гоар барсегян
Гоар Барсегян Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари учун истиқболли лойиҳаларни маълум қилди
11:14 30.04.2025 (янгиланди: 13:30 30.04.2025) Гоар Барсегян айрим соҳаларда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан ЕОИИ давлатлари ҳам, Ўзбекистон ҳам манфаатдор бўлишини айтди.
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини фаол ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян Тошкентда ўтган халқаро кўргазмада маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян Тошкентдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди.
Унинг қайд этишича, бугунги кўп қутбли дунёда бешта давлатни бирлаштирган Евроосиё иқтисодий иттифоқи реал фойда келтираётгани, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаётганини аллақачон ишонч билан айтиш мумкин. Ички кун тартибини ишлаб чиқиш билан бир қаторда, халқаро ҳамкорлар тармоғи, жумладан, Давлат кузатувчилари институти ҳам кенгаймоқда.
“Эрон ҳам яқинда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди, Ўзбекистон бу мақомга анчадан бери эга. Биз Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг, биринчи навбатда, шахсан давлат раҳбарининг иқлим кун тартиби, электрон тижорат, рақамли темир йўл транспорти ва, албатта, саноат, агросаноат комплекси каби муҳим йўналишлардаги барча ташаббусларини доимо олқишлаймиз”, — деди Гоар Барсегян.
Айтилишича, Иттифоқ доирасида ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги механизми ишга туширилди.
“Биз Россия ва Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ва темир йўл машинасозлиги бўйича биринчи лойиҳаларни маъқулладик. Ҳозир биз қишлоқ хўжалигини кенгайтириш устида ишлаяпмиз, экинчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ишлаймиз. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси катта салоҳиятга эга эканлигини биламан. Биз ушбу соҳалардаги ҳамкорликни фаол ривожлантириш мақсадида мамлакат билан кузатувчи мақоми доирасида тегишли ишларни бошладик”, — дея қўшимча қилди Барсегян.
Шунингдек, у ўз сўзида ЕОИИ мамлакатлари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини фаол ривожлантираётгани айтиб ўтди. Бунда машинасозлик, авиасозлик, кимё ва енгил саноатда қўшма лойиҳалар истиқболли бўлиши мумкин. Уларни амалга ошириш ва ушбу соҳаларда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан ЕОИИ давлатлари ҳам, Ўзбекистон ҳам манфаатдор.