Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ иқтисодий ўсиш суръатларини жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан юқори даражада сақлаб қолди

© Sputnik / Владислав Воднев / Медиабанкка ўтишФлаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)
Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, 2024 йил якунлари бўйича иқтисодий ўсиш суръати жаҳон ўртача кўрсаткичидан ошиб кетди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари иқтисодий ўсиш суръатларини жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан юқори даражада сақлаб қолди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Элдар Алишеров раислигида 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва истиқболлари ҳамда аъзо давлатлар томонидан макроиқтисодий сиёсат соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, 2024 йил якунлари бўйича иқтисодий ўсиш суръати жаҳон ўртача кўрсаткичидан ошиб кетди: умумий ялпи ички маҳсулот 4,4 фоизга ошди. Аксарият асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ижобий динамикани кўрсатди.
Йиғилишда ЕОИИ давлатларининг иқтисодий ривожланиши барқарорлигини белгиловчи макроиқтисодий кўрсаткичлар мониторинги натижалари тақдим этилди. Қайд этилишича, умуман олганда, ЕОИИ давлатларининг аксариятида бюджет ва қарз барқарорлиги сақланиб қолган. Шу билан бирга, нархлар барқарорлигига эришиш аъзо давлатларнинг макроиқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Строительство DNS Сити на площадке города-cпутника Владивостока. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда қурилиш ишлари ҳажми қанчага ошгани маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0