Жиззах вилоятида айрим соҳаларда “катта сакраш” бўлиши кутилмоқда

© Getty Images / Shutthiphong ChandaengАнализ графики экономического роста
Анализ графики экономического роста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев иштирокида ислоҳотларнинг Жиззах вилоятидаги ижроси кўриб чиқилди.
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Жиззах вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат соҳаларида “катта сакраш” қилиш кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган олти ойда Жиззахда саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида 200 та лойиҳа ишга тушди. Вилоятга 662 миллион доллар инвестиция кириб келди.
“Лекин Дўстлик, Зафаробод, Пахтакор, Мирзачўл туманлари бу борада анча орқада қолаяпти. Шу боис янги лойиҳаларни аввало шу туманларга жойлаштириб, одамларни ишли қилиш зарур”, — дейилади хабарда.
Жиззахда 1 миллион 300 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари бўлгани билан атиги 40 фоизида экин экилаётгани айтилди.
“Бир гектарга тўғри келадиган ўртача даромад ҳам бошқа вилоятларга нисбатан кам. Аслида, ердан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва озуқасини кўпайтириш мумкин”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Йиғилишда “Ислоҳотлар штаби” томонидан тайёрланган янги лойиҳалар тақдимот қилинди:
Умумий қиймати 520 миллион долларлик 200 та лойиҳа шакллантирилган;
Уларнинг натижасида 12 мингта иш ўрни, бюджетга қўшимча 120 миллиард сўм тушум, 100 миллион долларлик экспорт имконияти яратилиши кўзда тутилган.
“Президентимиз лойиҳаларнинг иқтисодий асоси ва бозор талаби билан қизиқди. Ҳокимлар ва “Ислоҳотлар штаби” биргаликда ишлаб, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат соҳаларида “катта сакраш” қилиши кераклиги таъкидланди. Шунда Жиззах вилояти инвестиция, иш ўрни, аҳоли даромади ва экспорт энг тез ўсаётган ҳудудлардан бирига айланади”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, сўнгги вақтларда вилоятда 250 миллион долларлик йирик туризм мажмуалари ишга тушгани натижасида бир йилда сайёҳлар оқими 2 карра ошди.
В Джизакской области совместно с китайской компанией внедрят современные водосберегающие технологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2025
Жиззахда “Ақлли сув бошқариш тизими” жорий этилади — кутилаётган натижа қандай?
Янгиликлар лентаси
0