https://sputniknews.uz/20250708/eoii-tibbiy-qurilmalar-olib-kirish-tartib-50401513.html
ЕОИИда тиббий қурилмаларини олиб кириш тартиби соддалаштирилади
ЕОИИда тиббий қурилмаларини олиб кириш тартиби соддалаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИга юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналарни олиб кириш тартибини соддалаштиришга қаратилган қарор қабул қилинди. 08.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-08T13:21+0500
2025-07-08T13:21+0500
2025-07-08T13:21+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
тиббиёт муассаси
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_0:143:3132:1905_1920x0_80_0_0_c17a9f2d924cba5078e06540746baa76.jpg
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) юқори технологияли тиббий қурилмаларни олиб кириш тартибини соддалаштиради. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди. ЕИК ҳайъати ЕОИИга юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, замонавий магнит-резонанс томография тизимларини олиб кириш тартибини соддалаштиришга қаратилган қарор қабул қилди. Шундай қилиб, энди МРТ аппаратлари ва бошқа мураккаб қурилмаларни ортиқча қоғозбозликсиз олиб кириш мумкин. Қабул қилинган қарор ушбу товарларни олиб киришда ташкилотларнинг молиявий ва вақт харажатларини камайтиради, дея қўшимча қилди комиссия матбуот хизмати. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 30 кун ўтгач кучга киради.
https://sputniknews.uz/20250612/eoii-sanitariya-xizmat-salohiyat-49870498.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_b300f6a1c55a30e81f02eb3e3335fa7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, тиббиёт муассаси, импорт
еоии, еик, тиббиёт муассаси, импорт
ЕОИИда тиббий қурилмаларини олиб кириш тартиби соддалаштирилади
ЕОИИга юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналарни олиб кириш тартибини соддалаштиришга қаратилган қарор қабул қилинди.
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) юқори технологияли тиббий қурилмаларни олиб кириш тартибини соддалаштиради. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати
хабар берди. ЕИК ҳайъати ЕОИИга юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, замонавий магнит-резонанс томография тизимларини олиб кириш тартибини соддалаштиришга қаратилган қарор қабул қилди.
“Бунинг учун ЕОИИ божхона ҳудудига олиб киришда лицензия, хулоса (рухсат берувчи ҳужжат) ёки ягона реестр маълумотларини тақдим этиш талаб этилмайдиган маҳсулотлар радиочастота полосаларининг рўйхати кенгайтирилди”, — дейилади хабарда.
Шундай қилиб, энди МРТ аппаратлари ва бошқа мураккаб қурилмаларни ортиқча қоғозбозликсиз олиб кириш мумкин.
"Тегишли тизимлар визуализация, ўрнатиш ва фойдаланишнинг юқори сифати нуқтаи назаридан бир қатор афзалликларга эга. Уларнинг техник тавсифлари электромагнит тўсиқлар юзага келишига олиб келмайди”, — дея тушунтирди ЕИК Божхона тариф ва нотариф тартибга солиш департаменти директори Ваагн Казарян.
Қабул қилинган қарор ушбу товарларни олиб киришда ташкилотларнинг молиявий ва вақт харажатларини камайтиради, дея қўшимча қилди комиссия матбуот хизмати. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 30 кун ўтгач кучга киради.