Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда санитария хизматлари салоҳияти кучайтирилади

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС 2023. Работа форума
ЕАЭС 2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Oбуна бўлиш
"Санитария чоралари" йўналишида уч йиллик режа ишлаб чиқиш ташаббуси билдирилди.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да санитария хизматлари салоҳияти оширилади, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
ЕИК техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкий ЕОИИга аъзо давлатлар аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг ўтган сессияси якунлари Иттифоқ мамлакатлари учун долзарблиги, ЕОИИга аъзо давлатлардаги жорий эпидемиологик вазият ва Кенгашнинг кейинги фаолияти истиқболлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
"Биргаликдаги ишлар Иттифоқ давлатлари санитария хизматлари салоҳиятини кучайтириш ва зарур масалаларни самарали ҳал қилиш имконини беради, бу эса мамлакатларимиз аҳолисининг саломатлигини сақлаш ва санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлашга ёрдам беради", — деди Татарицкий.
Аъзо давлатлар вакиллари Комиссиянинг Санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари департаменти директори Владимир Синкевичнинг миллий ваколатли органлар билан биргаликда "санитария чоралари" йўналиши бўйича иш режасини тайёрлаш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлашди. Уч йиллик режа ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.
Санитария чораларини қўллаш масалалари Валентин Татарицкийнинг Раҳбарлар кенгаши раиси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Анна Попова билан учрашуви чоғида муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0