Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Тбилисига ташриф буюрди

© Sputnik / StringerВид на город Тбилиси - район Вера
Вид на город Тбилиси - район Вера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2025
Oбуна бўлиш
Кун тартибидан Грузия раҳбарияти, парламент спикери, ташқи ишлар вазири, қатор ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўрин олган.
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Тбилисига икки кунлик ташриф билан келди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Кун тартибидан Грузия раҳбарияти, парламент спикери, ташқи ишлар вазири, қатор ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўрин олган.

“Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 8-9 июль кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида расмий ташриф билан бўлади”, — деб ёзади Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг Telegram-каналида.

Рукопожатие. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2025
Ўзбекистон-Грузия ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказмоқчи
Янгиликлар лентаси
0