Ўзбекистон-Грузия ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказмоқчи
10:00 06.03.2025 (янгиланди: 10:25 06.03.2025)
© Depositphotos / Pavel DanilyukРукопожатие. Архивное фото

© Depositphotos / Pavel Danilyuk
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Грузия ҳукуматлари даражасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Ўзбекистон-Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби маълум қилди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Грузия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилиши ўтказилди.
“Ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилиши баёни, Давлат харидлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми, Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, яқин йилларда Ўзбекистон-Грузия ўртасидаги савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд. Томонлар Самарқанд ва Батуми, Бухоро ва Мсхета шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишмоқда.
© Пресс-служба премьер-министраПремьер-министр Ираклий Кобахидзе встретился с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым

Премьер-министр Ираклий Кобахидзе встретился с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым
© Пресс-служба премьер-министра
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Учрашувда парламентлар ва ҳукуматлар даражасидаги алоқалар фаоллашгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана отметил возможности расширения практического сотрудничества с Грузией

Президент Узбекистана отметил возможности расширения практического сотрудничества с Грузией
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Суҳбатда шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишининг якунлари юксак баҳоланди. Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, экспорт ва импорт мутаносиблигини таъминлаш, саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудларини иқтисодий ҳамкорликка фаол жалб қилиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Рақамлаштириш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги шериклик ва алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида келгусида Ўзбекистон ва Грузия ҳукуматлари даражасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун, 2024 йилда ўзаро товар айирбошлаш 50 фоизга ошди, қўшма корхоналар сони ва юк айланмаси ҳажми кўпайди. Пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилмоқда. Мамлакатда грузиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган рақамли банк фаолият юритмоқда. Гуманитар йўналишда ўтган йили Тбилисида Ўзбекистон маданияти ва киноси кунлари муваффақиятли ўтказилди.