Наманганда “Норин ГЭСлар каскади” қурилмоқда — тафсилотлар
© УзбекгидроэнергоВ Наманганской области на реке Норин возводят 6 ГЭС общей мощностью 228 МВт.

© Узбекгидроэнерго
Oбуна бўлиш
Каскаддаги биринчи гидроиншоот шу йил давлат мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида ишга туширилиши кутилмоқда.
TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Наманган вилоятида “Норин ГЭСлар каскади” қурилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ хабар берди.
Норин ГЭСлар каскади Наманган вилояти Норин дарёсида жойлашган. Унинг лойиҳавий қуввати 228 МВтга тенг, ҳар бири 38 МВт қувватга эга 6 та ГЭСдан иборат.
© УзбекгидроэнергоВ Наманганской области на реке Норин возводят 6 ГЭС общей мощностью 228 МВт.

В Наманганской области на реке Норин возводят 6 ГЭС общей мощностью 228 МВт.
© Узбекгидроэнерго
“Каскаддаги биринчи гидроиншоот – ГЭС-1 ни жорий йилда Давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида ишга тушириш кўзда тутилмоқда ҳамда бу борада Жамият томонидан катта масъулият билан, жадаллик асосида амалий ишлар ташкил қилинмоқда”, — дейилади хабарда.
© УзбекгидроэнергоВ Наманганской области на реке Норин возводят 6 ГЭС общей мощностью 228 МВт.

В Наманганской области на реке Норин возводят 6 ГЭС общей мощностью 228 МВт.
© Узбекгидроэнерго
Ушбу лойиҳа энергетик қуввати жиҳатидан Наманган вилояти тарихида барпо қилинаётган энг йирик гидроэнергетик объект ҳисобланади.
Лойиҳа тўлиқ “Ўзбекгидроэнерго” АЖ маблағлари асосида молиялаштирилмоқда. У маҳаллийлаштириш доирасида ишлаб чиқариладиган асосий технологик қурилмалар (гидроагрегатлар) орқали амалга оширилмоқда.
“Том маънода, Норин ГЭСлар каскади республикада илк бор тўлиғича “миллий ГЭС”га айланади. Чунки, ушбу лойиҳа тўлиқ Жамият маблағлари ҳисобидан, маҳаллий лойиҳалаштириш ва пудрат ташкилотларини сафарбар қилган ҳолда амалга оширилмоқда”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
© УзбекгидроэнергоВ Наманганской области на реке Норин возводят 6 ГЭС общей мощностью 228 МВт.

В Наманганской области на реке Норин возводят 6 ГЭС общей мощностью 228 МВт.
© Узбекгидроэнерго
Қайд этилишича, мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 025 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади. Йилига қарийб 430 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади, йилига ўртача 277 млн. м3 газ иқтисод қилинади.