https://sputniknews.uz/20240326/namangan-elektr-stantsiyasi-qurilish-43140397.html
Наманганда учта электр станцияси қурилиши бошланди — тафсилотлар
Наманганда учта электр станцияси қурилиши бошланди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Наманган вилоятида Шавкат Мирзиёев иштирокида янги электр станциялари қурилишига бағишланган маросим бўлди.
2024-03-26T09:16+0500
2024-03-26T09:16+0500
2024-03-26T09:16+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
шавкат мирзиёев
қуёш фотоэлектр станцияси
шамол электр станцияси
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1a/43139922_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0eb813bd8ee3d819b19c49b52ca2c6ef.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Наманганда учта электр станцияси қурилиши бошланди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.Наманган вилоятида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида янги электр станциялари қурилишига бағишланган маросим бўлди.Қайд этилишича, бугунги кунда Наманганда жами 913 мегаватт генерация қуввати мавжуд. Сўнгги уч йилда электр истеъмоли 24 фоизга ўсган ва бу, табиийки, давом этади. Шу боис вилоятда жами қиймати 1,1 миллиард доллар, қуввати 1 минг 228 мегаватт бўлган учта мажмуа лойиҳалаштирилди.Булар гидроэлектр станциялар каскади ҳамда иккита қуёш электр станциясидир. Жумладан, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти 434 миллион доллар эвазига Уйчи тумани, Норин дарёсида 228 мегаваттли 6 та “ГЭС каскади”ни барпо қилади.Бунинг натижасида йилига 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 310 миллион метр куб газ иқтисод қилинади, 430 минг хонадонга электр узатилади.Бу станцияларда 133 киши, қурилиш даврида 4 минг одам ишлайди.Поп туманида Германиянинг “Hyper Partners GmbH” компанияси томонидан 500 мегаватт қувватли қуёш электр станцияси қурилади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 350 миллион доллар бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиард 95 миллион киловатт-соатни ташкил этди.Бирлашган Араб Амирликларининг “Tepelen Group Holding Limited” компанияси билан ҳамкорликдаги қуёш электр станцияси ҳам Попда қурилади. Унинг ҳам қиймати 350 миллион доллар, қуввати 500 мегаватт бўлади.Ушбу станцияларни шу йил якунига қадар тармоққа улаш кўзда тутилган. Уларда 120 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.Мазкур лойиҳалар натижасида Наманган вилоятининг генерация қувватлари 2 141 мегаваттга етади. Йиллик 7,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу эса вилоятнинг электр энергиясига бўлган 5,5 миллиард кВт соатлик талабини тўлиқ қоплайди. Ортган 30 фоиз электр Андижон ва Фарғона вилоятларига йўналтирилади.Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, мазкур йирик энергетика лойиҳалари қурилишини бошлаб берди.Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда 1,6 гигаваттли 9 та қуёш ва шамол электр станциялари тармоққа уланди. Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 183 мегаваттли 6 та гидро электр станцияси ишга туширилди.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1a/43139922_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_85a418e51b26e42f7c4db571ce942905.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган вилояти шавкат мирзиёев электр станциялари
наманган вилояти шавкат мирзиёев электр станциялари
Наманганда учта электр станцияси қурилиши бошланди — тафсилотлар
Наманган вилоятида Шавкат Мирзиёев иштирокида янги электр станциялари қурилишига бағишланган маросим бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Наманганда учта электр станцияси қурилиши бошланди, дея хабар берди президент
матбуот хизмати. Наманган вилоятида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида янги электр станциялари қурилишига бағишланган маросим бўлди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Наманганда жами 913 мегаватт генерация қуввати мавжуд. Сўнгги уч йилда электр истеъмоли 24 фоизга ўсган ва бу, табиийки, давом этади. Шу боис вилоятда жами қиймати 1,1 миллиард доллар, қуввати 1 минг 228 мегаватт бўлган учта мажмуа лойиҳалаштирилди.
Булар гидроэлектр станциялар каскади ҳамда иккита қуёш электр станциясидир. Жумладан, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти 434 миллион доллар эвазига Уйчи тумани, Норин дарёсида 228 мегаваттли 6 та “ГЭС каскади”ни барпо қилади.
Бунинг натижасида йилига 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 310 миллион метр куб газ иқтисод қилинади, 430 минг хонадонга электр узатилади.
“Яна бир эътиборли томони, ушбу ГЭС тўлиқ юртимизда ишлаб чиқарилаётган ускуна ва технологиялар ҳисобига қурилади. Яъни у мамлакатда “биринчи миллий ГЭС” бўлади”, — дейилади хабарда.
Бу станцияларда 133 киши, қурилиш даврида 4 минг одам ишлайди.
Поп туманида Германиянинг “Hyper Partners GmbH” компанияси томонидан 500 мегаватт қувватли қуёш электр станцияси қурилади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 350 миллион доллар бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиард 95 миллион киловатт-соатни ташкил этди.
Бирлашган Араб Амирликларининг “Tepelen Group Holding Limited” компанияси билан ҳамкорликдаги қуёш электр станцияси ҳам Попда қурилади. Унинг ҳам қиймати 350 миллион доллар, қуввати 500 мегаватт бўлади.
Ушбу станцияларни шу йил якунига қадар тармоққа улаш кўзда тутилган. Уларда 120 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.
Мазкур лойиҳалар натижасида Наманган вилоятининг генерация қувватлари 2 141 мегаваттга етади. Йиллик 7,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу эса вилоятнинг электр энергиясига бўлган 5,5 миллиард кВт соатлик талабини тўлиқ қоплайди. Ортган 30 фоиз электр Андижон ва Фарғона вилоятларига йўналтирилади.
Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, мазкур йирик энергетика лойиҳалари қурилишини бошлаб берди.
"Айтилишича, 2025 йилда Поп ва Уйчи туманларида умумий қуввати 200 мегаватт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимлари ишга туширилиши режалаштирилган. Шу йилнинг ўзида республикада 14 та қуёш ва шамол станциясини қуриш доирасида 2,6 гигаватт қувват тармоққа уланади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда 1,6 гигаваттли 9 та қуёш ва шамол электр станциялари тармоққа уланди. Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 183 мегаваттли 6 та гидро электр станцияси ишга туширилди.