Самарқандда Бутунжаҳон туризм алянсининг “Ипак йўли мулоқоти” бўлиб ўтди
© Комитет туризмаВ Самарканде состоялось Диалог Всемирного туристического альянса "Шёлковый путь"

© Комитет туризма
Oбуна бўлиш
Тадбир “Ипак йўли мулоқоти орқали яхши келажак қуриш” шиори остида ўтказилди.
TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Самарқандда жаҳон сайёҳлик тақвимининг энг муҳим воқеаси – Бутунжаҳон туризм алянсининг “Ипак йўли мулоқоти” бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда БМТ Туризм бош котиби Зураб Пололикашвили, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ва Бутунжаҳон туризм алянси раиси Чжан Сюй, шунингдек, 250 дан ортиқ делегат - расмийлар, халқаро ташкилотлар, сайёҳлик уюшмалари вакиллари, соҳа мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
© Комитет туризмаВ Самарканде состоялось Диалог Всемирного туристического альянса "Шёлковый путь"

В Самарканде состоялось Диалог Всемирного туристического альянса "Шёлковый путь"
© Комитет туризма
Форумнинг мажлислари ва сессиялари соҳанинг энг долзарб масалаларига бағишланди: Хитой ва Марказий Осиё сайёҳлик бозорларининг ривожланиш йўналишлари, Ипак йўли йўналишларида туризмнинг янги имкониятлари, рақамли тарғибот стратегиялари, шунингдек, минтақа мамлакатлари учун ўзига хос сайёҳлик маҳсулотларини яратиш.
Тадбир “Ипак йўли мулоқоти орқали яхши келажак қуриш” шиори остида ўтказилиб, расмий мажлислар ва маданий дастурларни, жумладан “Ханчжоу кечаси” номли кечки тақдимотни ўз ичига олди.
“Форум тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистоннинг танланиши бежиз эмас: мамлакат Хитой ва бошқа БМТ давлатлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, сиёсий, иқтисодий ва инсонпарварлик алоқаларини мустаҳкамламоқда. Самарқанддаги мулоқот бозорларни чуқурроқ ўрганиш, янги сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва халқаро алмашинувни кучайтириш учун кучли туртки бўлди”, - дейилади хабарда.
© Комитет туризмаВ Самарканде состоялось Диалог Всемирного туристического альянса "Шёлковый путь"

В Самарканде состоялось Диалог Всемирного туристического альянса "Шёлковый путь"
© Комитет туризма
2017 йилда Хитойнинг Ченду шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон туризм алянси 45 мамлакатдан 259 аъзони бирлаштиради. Хитой Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилот туризмни барқарор ривожлантириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва глобал ўзаро тушуниш кучи сифатида тарғиб қилишга интилади.