https://sputniknews.uz/20250630/samarqand-tog-qishloq-turizm-maqom-50262915.html
Самарқанддаги иккита тоғли қишлоқ “туризм қишлоғи” мақомини олди
Самарқанддаги иккита тоғли қишлоқ “туризм қишлоғи” мақомини олди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятидаги иккита тоғли қишлоқ расман туризм қишлоғи мақомини олди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
2025-06-30T13:04+0500
2025-06-30T13:04+0500
2025-06-30T13:04+0500
туризм
ўзбекистон
самарқанд вилояти
қишлоқ
сайёҳлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1e/50262149_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_19c740270725be57e809dba15ab12a62.jpg
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятидаги иккита тоғли қишлоқ расман туризм қишлоғи мақомини олди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Омонқўтон - вилоят аҳолиси орасида қадимдан машҳур бўлган хушманзара тоғ қишлоғи. Ёз ойларида қишлоқ ҳар куни 5-10 минг меҳмонни қабул қилади. Бугунги кунда бу ерда 50 тадан ортиқ оилавий меҳмон уйи, дам олиш капсулалари, савдо ва сервис шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Иккинчи қишлоқ - Оқсой. У Нуробод туманининг тоғолди ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоятнинг энг кўп зиёратгоҳларидан бири - "Ҳазрати Довуд" зиёратгоҳи билан машҳур. Қишлоқда 20 тага яқин оилавий меҳмон уйи, овқатланиш ва савдо шохобчалари ташкил этилган, Wi-Fi тармоғи ишлаб турибди, ҳамма жойда кузатув камералари ўрнатилган. Sputnik Ўзбекистон мухбирига тақдим этилган маълумотларга кўра, шу йил охиригача вилоятнинг яна 11 та қишлоғи туризм қишлоғи мақомини олади. Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 4 та туризм қишлоғи ва 1 та туризм маҳалласи мавжуд.
https://sputniknews.uz/20230921/kuzgi-sayohat-uchun-ozbekistonning-eng-xushmanzara-joylari--kop-foto-38925892.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1e/50262149_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_64904b8336551f67ffbe6caf5a396f68.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
омонқўтон оқсой туризм қишлоғи мақом "ҳазрати довуд
омонқўтон оқсой туризм қишлоғи мақом "ҳазрати довуд
Самарқанддаги иккита тоғли қишлоқ “туризм қишлоғи” мақомини олди
Эксклюзив
Шу йил охиригача вилоятнинг яна 11 та қишлоғи туризм қишлоғи мақомини олади.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятидаги иккита тоғли қишлоқ расман туризм қишлоғи мақомини олди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Омонқўтон - вилоят аҳолиси орасида қадимдан машҳур бўлган хушманзара тоғ қишлоғи. Ёз ойларида қишлоқ ҳар куни 5-10 минг меҳмонни қабул қилади. Бугунги кунда бу ерда 50 тадан ортиқ оилавий меҳмон уйи, дам олиш капсулалари, савдо ва сервис шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.
Иккинчи қишлоқ - Оқсой. У Нуробод туманининг тоғолди ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоятнинг энг кўп зиёратгоҳларидан бири - "Ҳазрати Довуд" зиёратгоҳи билан машҳур. Қишлоқда 20 тага яқин оилавий меҳмон уйи, овқатланиш ва савдо шохобчалари ташкил этилган, Wi-Fi тармоғи ишлаб турибди, ҳамма жойда кузатув камералари ўрнатилган.
Sputnik Ўзбекистон мухбирига тақдим этилган маълумотларга кўра, шу йил охиригача вилоятнинг яна 11 та қишлоғи туризм қишлоғи мақомини олади. Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 4 та туризм қишлоғи ва 1 та туризм маҳалласи мавжуд.