https://sputniknews.uz/20250705/osh-alisher-navoiy-haykal-50364065.html
Ўшда Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Ўшда Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўш шаҳридаги Навоий боғида буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
2025-07-05T14:53+0500
2025-07-05T14:53+0500
2025-07-05T14:53+0500
маданият
ўзбекистон
қирғизистон
алишер навоий
ҳайкал
ўш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/05/50363760_0:27:771:461_1920x0_80_0_0_5567608415f415fc49aa1124c0e7ff1f.jpg
TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўш шаҳридаги Навоий боғида буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Тантанали маросимда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, Халқ депутатлари Ўш шаҳар Кенгаши раиси Болотбек Баетов, шаҳар Кенгаши депутатлари, Қирғизистон ТИВ ходимлари, ўзбек миллий маданий марказлари фаоллари ва маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.Тадбирда сўзга чиққан Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларининг бугунги ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди.Халқ депутатлари Ўш шаҳар Кенгаши раиси Болотбек Баетов ўз навбатида, Навоий меросига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳар бир туркий халқларнинг бурчи эканлигини таъкидлади.Анжуман давомида Бобур номидаги Ўш шаҳар академик мусиқали драма театри ижодий жамоаси ва Ўш давлат филармонияси хонандалари томонидан Навоий ҳаётига бағишланган саҳна кўринишлари ҳамда буюк шоир ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқлар ижро этилди.Алишер Навоийга Ўш шаҳрида янгидан ўрнатилган ҳайкалнинг очилиши шаҳар жамоатчилиги томонидан юксак баҳоланди.
https://sputniknews.uz/20250210/alisher-navoiy-yil-tadbirlar-yangi-qaror-47907444.html
ўзбекистон
қирғизистон
ўш
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/05/50363760_60:0:711:488_1920x0_80_0_0_605afdbacdbd865c7af826011060f6a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўш алишер навоий ҳайкал
Ўшда Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Алишер Навоийга Ўш шаҳрида янгидан ўрнатилган ҳайкалнинг очилиши шаҳар жамоатчилиги томонидан юксак баҳоланди.
TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўш шаҳридаги Навоий боғида буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Тантанали маросимда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, Халқ депутатлари Ўш шаҳар Кенгаши раиси Болотбек Баетов, шаҳар Кенгаши депутатлари, Қирғизистон ТИВ ходимлари, ўзбек миллий маданий марказлари фаоллари ва маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларининг бугунги ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди.
“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат раҳбари сифатида иш бошлаганларидан буён икки мамлакат ва халқ ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилди. Бугунги кунда ҳамкорлик ўрнатилмаган соҳа йўқ ва икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу дўстлик ҳамда стратегик ҳамкорлик муносабатлари энг юқори даражага чиқди”, – деди у.
Халқ депутатлари Ўш шаҳар Кенгаши раиси Болотбек Баетов ўз навбатида, Навоий меросига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳар бир туркий халқларнинг бурчи эканлигини таъкидлади.
“Навоийга ўрнатилган ушбу ёдгорлик мамлакатларимиз тарихида муҳим воқеа бўлиб қолади ҳамда ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги яқин қўшничилик, қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – деди Кенгаш раиси.
Анжуман давомида Бобур номидаги Ўш шаҳар академик мусиқали драма театри ижодий жамоаси ва Ўш давлат филармонияси хонандалари томонидан Навоий ҳаётига бағишланган саҳна кўринишлари ҳамда буюк шоир ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқлар ижро этилди.
Алишер Навоийга Ўш шаҳрида янгидан ўрнатилган ҳайкалнинг очилиши шаҳар жамоатчилиги томонидан юксак баҳоланди.