Алишер Навоий йилида ўзбекистонликларни қандай тадбирлар кутмоқда — янги қарор

© Foto : пресс-служба хокимията Ферганской областиВ Фергане возложили цветы к памятнику Алишера Навои
В Фергане возложили цветы к памятнику Алишера Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2025
Oбуна бўлиш
Президент “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказишга оид қарор имзолади.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида республика танлови ўтказилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган тегишли қарорда назарда тутилган.
Президент "Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида 2025 йил “Алишер Навоий йили” деб номланади.
Алишер Навоий ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш бўйича республика комиссияси ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
“Алишер Навоий меросини ўрганиш ишларини янада юксак босқичга кўтариш мақсадида юртимиз ва чет элларда тизимли асосда илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш, ушбу мавзуда янги илмий, бадиий ва оммабоп асарлар яратиш, хориждаги навоийшунос олим ҳамда ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилида нашр этиш чораларини кўриш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди”, — дейилади ҳужжат матнида.
Қайд этилишича, “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” анъанавий халқаро симпозиуми ва навоийхонлик тадбирлари юқори савияда ўтказилади.
Навоий давлат университетида 2025 йил 10–15 октябрь кунлари “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.
“Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида республика танлови, шунингдек, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда “Навоийхонлик кечалари” ташкил этилади.
В Москве почтили память основоположника узбекского литературного языка Алишера Навои
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2025
Тошкент ва Москвада Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0