https://sputniknews.uz/20250209/moskva-toshkent-alisher-navoiy-haykal-gul-marosim-47904553.html
Тошкент ва Москвада Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
Тошкент ва Москвада Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Москвада Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди. 09.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-09T15:33+0500
2025-02-09T15:33+0500
2025-02-09T15:33+0500
жамият
ўзбекистон
москва
тошкент
алишер навоий
ўзбекистон тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/09/47904377_0:45:1133:682_1920x0_80_0_0_da9919a4b3b7d687772f42a09c27ab0c.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Москва ва Тошкент шаҳарларида буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди “Дунё” АА.Бугун бутун Ўзбекистон ва турли мамлакатларда буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги кенг нишонланмоқда.Навоий ҳайкаллари қайси шаҳар ва мамлакатларда ўрнатилган — фотоМосквадаги маросимда Ўзбекистон элчихонаси ходимлари, Москва давлат тилшунослик университети талабалари, шунингдек, Навоий шеърияти мухлислари иштирок этди.Москва давлат лингвистика университети Ўзбек тили ва маданияти маркази директори, ўзбек тили ўқитувчиси талабаларни Москва шаҳри марказида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали тарихи, буюк шоир ва мутафаккирнинг хизматлари билан таништирди. Талабалар билан суҳбатда шоир меросининг ўрни, у тараннум этган азалий қадриятлари, илм-фан ва маданият ривожи, адабий хазинани келажак авлодлар учун асраб-авайлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.Шунингдек, Тошкентдаги Адиблар хиёбонида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари, Тошкентда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
https://sputniknews.uz/20190208/alisher-navoiy-hayoti-va-ijod-yoli-22240204.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/09/47904377_0:0:1131:848_1920x0_80_0_0_f2432eb9d487a244980775265b4ba847.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, москва, тошкент, алишер навоий, ўзбекистон тив
жамият, ўзбекистон, москва, тошкент, алишер навоий, ўзбекистон тив
Тошкент ва Москвада Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
Тошкент ва Москвада Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Москва ва Тошкент шаҳарларида буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан
Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Бугун бутун Ўзбекистон ва турли мамлакатларда буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Москвадаги маросимда Ўзбекистон элчихонаси ходимлари, Москва давлат тилшунослик университети талабалари, шунингдек, Навоий шеърияти мухлислари иштирок этди.
Москва давлат лингвистика университети Ўзбек тили ва маданияти маркази директори, ўзбек тили ўқитувчиси талабаларни Москва шаҳри марказида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали тарихи, буюк шоир ва мутафаккирнинг хизматлари билан таништирди. Талабалар билан суҳбатда шоир меросининг ўрни, у тараннум этган азалий қадриятлари, илм-фан ва маданият ривожи, адабий хазинани келажак авлодлар учун асраб-авайлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Тошкентдаги Адиблар хиёбонида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари, Тошкентда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.