Навоий ҳайкаллари қайси шаҳар ва мамлакатларда ўрнатилган — фото
Ушбу ёдгорлик 2002 йил ноябрь ойида Москвада Серпуховская майдонидаги боғда ўрнатилган. Бу шоирнинг 4,5 метр баландликдаги бронза фигураси бўлиб, баланд гранит пойдеворга ўрнатилган. Ёдгорлик муаллифлари таниқли ўзбек ҳайкалтароши Ровшан Миртажиев ва россиялик меъморлар Александр Кузьмин ва Игорь Воскресенскийдир. Ёдгорлик Москвага Ўзбекистон ҳукумати ва Тошкент маъмурияти томонидан совға қилинган.

Душанбедаги Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик белгисидир. У 2018 йилда Навоий номи билан ҳам аталадиган боғда ўрнатилган.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси. 1976 йил.

Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказидаги Алишер Навоий ҳайкали. У 2023 йил август ойида ўрнатилди. Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган ҳайкал муаллифи Ўзбекистон халқ рассоми Жасвант Анназаровдир.

Токиодаги Сока университети ҳудудидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими. Ёдгорлик икки давлат ўртасидаги дўстлик белгиси сифатида 2004 йилда республика раҳбарияти томонидан Япония университетига совға қилинган.

Минск шаҳрининг Свердлов кўчасидаги Алишер Навоий бюсти. У 2019 йилда ўрнатилган. Ёдгорлик ёш ҳайкалтарош Максим Макаревичнинг лойиҳаси бўйича яратилган.

Шанхай университетида Алишер Навоий ҳайкали. 2017 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги шарафига очилган. Бронзадан ясалган ёдгорликнинг баландлиги 3,6 метр, пойдевори 1,8 метр. Унинг оғирлиги 3 тоннани ташкил қилади.

Сеулдаги Алишер Навоий бюсти. У 2021 йил 16 декабрь куни Ўзбекистон президентининг Корея республикасига давлат ташрифи арафасида очилган.

Бокудаги Навоий ҳайкали. 2008 йил сентябрь ойида унинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев иштирок этган эди.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали. У 1968 йилда шоир таваллудининг 525 йиллиги муносабати билан ўрнатилган ва Навоийнинг Ўзбекистондан ташқарида пайдо бўлган биринчи ҳайкали ҳисобланади. Унинг муаллифи ҳайкалтарош Давид Ҳеидзе.