Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида нималарни таклиф қилди?
17:30 04.07.2025 (янгиланди: 17:53 04.07.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев выступил на саммите Организации экономического сотрудничества в Ханкенди.

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти қатор долзарб масалаларга эътибор қаратди.
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 17-саммитида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ИҲТ бош котиби Асад Мажид Хон ҳамда бошқа қатор давлатлар ва минтақавий ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в 17-м саммите Организации экономического сотрудничества в городе Ханкенди

Шавкат Мирзиёев принял участие в 17-м саммите Организации экономического сотрудничества в городе Ханкенди
© Пресс-служба президента Узбекистана
ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Мирзиёев сўзининг аввалида хавфсизлик ва барқарор тараққиётга таҳдид солаётган хавф-хатарларни қайд этди. Ўзбекистон етакчиси можаро ва низоларни дипломатия ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этиш муҳим эканини яна бир бор таъкидлади.
Шу билан бирга, Фаластин-Исроил зиддиятини адолатли ҳал этмасдан туриб, Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликка эришиб бўлмаслиги таъкидланди.
Ўзбекистон президенти ушбу қатор долзарб масалаларга эътибор қаратди:
Аввало, ташкилотнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш устувор йўналишларини илгари суриш мақсадида "Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари - 2035" концепциясини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Стратегик масалаларни муҳокама қилиш ва Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилиш учун жорий йилда Тошкент шаҳрида савдо вазирларининг учрашувини ўтказиш таклиф қилинди.
Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича тезкор ахборот алмашиш ва уларни тўсиқсиз етказиб бериш учун "яшил йўлаклар" тизимини яратиш ташаббусини илгари сурди.
Инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, янада шаффоф ва жозибадор инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида узоқ муддатли "Экоинвест" дастурини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.
“Бу дастурнинг асосий мақсади минтақамиздаги истиқболли лойиҳаларга хусусий инвесторлар, банклар ва халқаро молия институтларини кенг жалб этиш, деб ҳисоблаймиз”, - деди Ўзбекистон етакчиси.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в 17-м саммите Организации экономического сотрудничества в городе Ханкенди

Шавкат Мирзиёев принял участие в 17-м саммите Организации экономического сотрудничества в городе Ханкенди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси кенг минтақадаги транзит тармоқларини самарали боғлаш имконини бериши қайд этилди.
Мирзиёев транспорт-логистика соҳасини рақамлаштириш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида Рақамли транспорт ва божхона идорасини ташкил этишни тезлаштириш таклифини ҳам илгари сурди.
“Минтақада янги авиақатновлар йўналишларини очиш, авиакомпаниялар ўртасида инновацион ҳамкорлик шаклларини йўлга қўйиш, туризм ва авиация соҳалари ўртасида маркетинг бўйича интеграциялашган стратегияларни ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан биридир”, - деди Ўзбекистон раҳбари.
Шу масалаларни муҳокама қилиш учун жорий йилда Самарқандда Миллий авиакомпаниялар форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Глобал иқлим кун тартибидаги масалаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини қайд этиб, Мирзиёев чўл ҳудудларида ўрмонлар ташкил қилиш ва рекреация зоналарини барпо этиш бўйича Трансчегаравий "яшил дастур" ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в 17-м саммите Организации экономического сотрудничества в городе Ханкенди

Шавкат Мирзиёев принял участие в 17-м саммите Организации экономического сотрудничества в городе Ханкенди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон етакчиси Юқори даражадаги қўмита ишини ижобий баҳолаб, унга келгуси саммитга қадар ИҲТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ тавсиялар тайёрлаш вазифасини топширишни таклиф қилди.
“Ислоҳотлар ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқиш, Ташкилотнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада оширишга хизмат қилади”, - деди президент.