Ўзбекистон президенти ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди — фото
Ўзбекистон президенти ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди.
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 17-саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Бу ерга ташкилотга аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди."Иморат" мажмуасида Қорабоғ хонлиги асосчиси Паноҳ Алихоннинг саройи ва мақбараси жойлашган. 2024 йилда мажмуа реставрация ишлари ва археологик тадқиқотлардан сўнг қайта очилди.Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.Етакчилар мажмуада яратилган шароитлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Меҳмонлар эътиборига Озарбайжон Қорабоғининг бой маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги "Зафар" номли маданий дастур тақдим этилди.
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 17-саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу ерга ташкилотга аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди.