Хивада Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда

© Сенат Олий МажлисаВ Хиве проходит Первый узбекско-азербайджанский межпарламентский форум
В Хиве проходит Первый узбекско-азербайджанский межпарламентский форум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
Oбуна бўлиш
Форумда Танзила Нарбаева ва Саҳиба Гафарова сўзга чиқди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Хивада биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон юқори палатаси матбуот хизмати.
Форум “Янги имкониятлар сари: мулоқотдан ҳамкорликдаги ҳаракатларгача” мавзусида бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Межлиси аъзолари ҳамда икки мамлакатнинг ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этмоқда.
Юқори палата раиси Танзила Нарбаеванинг сўзларига кўра, форум икки давлат парламентлараро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқувчи муҳим платформа ҳисобланади.
© Сенат Олий МажлисаВ Хиве проходит Первый узбекско-азербайджанский межпарламентский форум
В Хиве проходит Первый узбекско-азербайджанский межпарламентский форум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
В Хиве проходит Первый узбекско-азербайджанский межпарламентский форум
”Биз мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ва Парламентлараро комиссия ташкил этиш орқали икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқишимиз зарур. Ушбу форум Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик, дўстлик ва барқарор тараққиётга йўналтирилганининг яна бир ёрқин далилидир”, — деди Нарбаева.
Озарбайжон Миллий Межлиси раиси Саҳиба Гафарованинг қайд этишича, ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда.
Форумда қуйидагилар муҳокама этилади:
дўстлик гуруҳлари фаолиятини кенгайтириш, уларни парламентлараро комиссиялар даражасига олиб чиқиш;
қўшма қонунчилик ташаббуслари ишлаб чиқиш;
ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли трансформация ва экология каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш.
Айтилишича, ҳудудий вакиллик органлари (Ўзбекистонда маҳаллий Кенгаш ва Озарбайжонда муниципалитет, озарбайжонча "беледие") ўртасида тажриба алмашиш механизмини жорий этиш муҳим қадамдир.
Форум доирасида ўтказиладиган панель сессиялардан қуйидаги мавзулар ўрин олган:
парламентлар роли, қонун ижросини назорат қилиш;
бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш;
рақамли ислоҳотлар, маданият ва туризм соҳаларидаги алоқалар;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрни.
Форум якунлари бўйича Хива декларацияси қабул қилинади.
Состоялась встреча Председателя Совета Федерации Валентины Матвиенко и Председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилы Нарбаевой 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2025
Валентина Матвиенко Танзила Нарбаевани Халқаро парламентаризм куни билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0