Валентина Матвиенко Танзила Нарбаевани Халқаро парламентаризм куни билан табриклади
14:13 30.06.2025 (янгиланди: 14:16 30.06.2025)
© Сенат Олий МажлисаСостоялась встреча Председателя Совета Федерации Валентины Матвиенко и Председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилы Нарбаевой

© Сенат Олий Мажлиса
Oбуна бўлиш
Валентина Матвиенко: парламент дипломатиясининг давлатлараро мулоқотдаги аҳамияти ортиб бормоқда.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Глобал таҳдидлар шароитида парламент дипломатиясининг давлатлараро мулоқотни уйғунлаштириш воситаси сифатидаги аҳамияти ортиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди, деб ёзмоқда "Парламент газетаси".
Қайд этилишича, Валентина Матвиенко 30 июнь - Халқаро парламентаризм куни муносабати билан Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, ХХР, Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия, БАА, Миср, Саудия Арабистони, ЖАР, Эфиопия парламентлари, шунингдек, Парламентлараро иттифоқдаги ҳамкасбларига табрик телеграммаларини юборди.
"Қонун чиқарувчилар долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашади. Давлатнинг ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги кўп жиҳатдан уларнинг самарали фаолиятига боғлиқ. Глобал таҳдидлар шароитида парламент дипломатиясининг давлатлараро мулоқотни уйғунлаштириш воситаси сифатидаги аҳамияти ортиб бормоқда", — дейилади табрик матнида.
Матвиенконинг таъкидлашича, Халқаро парламентаризм куни қонун чиқарувчи ҳокимият органларига юклатилган миссия - давлат ҳуқуқий тизимининг самарали ишлашини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлашга қаратилган.