https://sputniknews.uz/20250701/mdh-madaniyat-soha-tadbirlar-loyiha-50278830.html
МДҲ мамлакатлари маданият соҳасида тадбирлар ўтказиш лойиҳасини келишиб олди
МДҲ мамлакатлари маданият соҳасида тадбирлар ўтказиш лойиҳасини келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари экспертлари 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тадбирлари лойиҳасини келишиб олди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
2025-07-01T11:09+0500
2025-07-01T11:09+0500
2025-07-01T12:01+0500
маданият
мдҳ
ўзбекистон
минск
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/10/46652865_404:0:3661:1832_1920x0_80_0_0_39efbccb19ca056c7b526dd593b34824.jpg
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари экспертлари 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тадбирлари лойиҳасини келишиб олди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Минскда МДҲга аъзо давлатларнинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорлигининг асосий тадбирлари лойиҳасини қайта ишлаш ва келишиш бўйича экспертлар гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди. Айтилишича, бугунги кунда МДҲда 2021-2025 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тадбирлари амалга оширилмоқда. Янги ҳужжат лойиҳаси 10 та бўлимдан иборат бўлиб, маданий ҳамкорлик соҳасидаги турли йўналишлар бўйича 130 та халқаро ва миллий тадбирни ўз ичига олади. Тадбирлар қуйидаги соҳаларни ўз ичига олган: Шунингдек, тажриба ва ахборот алмашиш, ижодий алоқаларни ривожлантириш, кўп томонлама маданий тадбирларда иштирок этиш йўли билан қўшма тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишдан манфаатдорлигини ошириш имконини беради.
https://sputniknews.uz/20250608/mdh-yoshlar-kasb-tavsiyalar-49783636.html
ўзбекистон
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/10/46652865_811:0:3254:1832_1920x0_80_0_0_a678d5f5a2313b247cf64362f40d4c0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (мдҳ) 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тадбирлари лойиҳасини мдҳ ижроия қўмитаси матбуот хизмати
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (мдҳ) 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тадбирлари лойиҳасини мдҳ ижроия қўмитаси матбуот хизмати
МДҲ мамлакатлари маданият соҳасида тадбирлар ўтказиш лойиҳасини келишиб олди
11:09 01.07.2025 (янгиланди: 12:01 01.07.2025) Ўзбекистон Минскда бўлиб ўтган экспертлар гуруҳи йиғилишида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари экспертлари 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тадбирлари лойиҳасини келишиб олди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Минскда МДҲга аъзо давлатларнинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорлигининг асосий тадбирлари лойиҳасини қайта ишлаш ва келишиш бўйича экспертлар гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
“Экспертлар Асосий тадбирлар лойиҳасини ҳамда Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ушбу масала бўйича тегишли қарорлари лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишди ва келишишди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, бугунги кунда МДҲда 2021-2025 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тадбирлари амалга оширилмоқда.
Янги ҳужжат лойиҳаси 10 та бўлимдан иборат бўлиб, маданий ҳамкорлик соҳасидаги турли йўналишлар бўйича 130 та халқаро ва миллий тадбирни ўз ичига олади.
Тадбирлар қуйидаги соҳаларни ўз ичига олган:
тарихий-маданий мерос ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш;
номоддий тарихий-маданий мерос ва халқ ижодиётини муҳофаза қилиш;
музей иши, кутубхона, театр, мусиқа;
тасвирий санъат, кинематография, шунингдек фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш.
“Ҳужжатнинг қабул қилиниши маданиятлараро мулоқотни чуқурлаштириш учун шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Шунингдек, тажриба ва ахборот алмашиш, ижодий алоқаларни ривожлантириш, кўп томонлама маданий тадбирларда иштирок этиш йўли билан қўшма тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишдан манфаатдорлигини ошириш имконини беради.