Ички рейсларга электрон ҳужжатлар орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди

© SputnikПассажир держит посадочный талон в международном аэропорту "Звартноц".
Пассажир держит посадочный талон в международном аэропорту Звартноц. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, ички рейсларга рўйхатдан ўтиш осонлашди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Энди маҳаллий йўналишлардаги парвозлар учун рўйхатдан ўтишга шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб йўловчилар маҳаллий йўналишлардаги парвозларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.
Аэропортда рўйхатдан ўтишдан олдин йўловчи my.gov.uz сайти, мобиль иловаси ёки “Ижтимоий карта” мобиль иловасидаги шахсий кабинетига киради. Шахсий маълумотлар саҳифасига ўтади ва электрон шаклда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтиш жойидаги ходимга кўрсатади.
“Фақат my.gov.uz сайти/мобиль иловаси ёки “Ижтимоий карта” мобиль иловасидаги жорий маълумотлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади”, — дейилади хабарда.
Шунинг учун рўйхатдан ўтиш пайтида шу каби ҳужжатларнинг нусхалари, фотосуратлари, паспорт/IDнинг сканерланган вариантлари ёки шахсий маълумотлар бўлган веб-сайт саҳифасининг "скриншот"лари қабул қилинмайди.
Янгиликлар лентаси
0