Киселёв Sputnik ходимларининг Бокуда ҳибсга олинишини адолатсизлик деб атади
09:23 01.07.2025 (янгиланди: 12:04 01.07.2025)
© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишГенеральный директор Международной медиагруппы "Россия сегодня" Дмитрий Киселев участвует в презентации проекта "Освобождение. Путь к Победе".

© Sputnik / Виталий Белоусов
/ Oбуна бўлиш
Дмитрий Киселёв: ҳаммаси давлатлараро муносабатларни ёмонлаштириш мақсадида атайлаб қилинган қадамга ўхшайди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Sputnik Озарбайжон журналистлари билан содир бўлаётган воқеалар адолатсизлик сифатида қабул қилинмоқда, деди "Россия сегодня" медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв.
"Биз Бокудаги ваколатхонамиз билан содир бўлаётган воқеаларни адолатсизлик сифатида қабул қиламиз. <...> Таҳририятга Озарбайжон хавфсизлик кучлари кириб келади ва бўлинмамиз раҳбариятини "ФХХ ходимлари" сифатида қўлларини қайириб ва бошини террорчилардек эгиб олиб кетади. Ҳаммаси давлатлараро муносабатларни ёмонлаштириш мақсадида атайлаб қилинган қадамга ўхшайди”, — деди у.
Унинг қайд этишича, Бокуда Sputnik Озарбайжоннинг журналистик фаолиятига нисбатан ҳеч қандай эътироз бўлмаган ва йўқ.
Томонлар Озарбайжон президенти вакили Халаф Халафовнинг 8 апрель куни Москвага ташрифи чоғида ҳукуматлараро битим тузиш орқали расмиятчиликларни ҳал қилишга келишиб олди. Киселёв ушбу музокараларда иштирок этган, Россия делегациясига ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилган. Москва ва Боку Озарбайжон томонидан таклиф қилинган вақтинчалик ҳуқуқий тартиб бўйича Sputnik Озарбайжон ишини давом эттиришга келишиб олинган.
Аммо Кавказорти республикаси вақтинчалик тартибни тақдим этмади.
Sputnik ҳужжатни кутиб ва келишувларнинг бажарилишига умид қилиб ишлашда давом этди, аммо тўсатдан Озарбайжон хавфсизлик кучлари таҳририятга келди.
"Бу бир пайтлар Путин айтганидек, "ўрта бўғин ўз ҳолича юрибди" ҳолат эканига ишонгим келади. Россия ва Озарбайжон етакчиларининг муносабатлари буни назарда тутмайди", — дея таъкидлади Киселёв.
“Sputnik”нинг Бокудаги офисида содир этилган "операция":
Душанба куни Озарбойжон ИИВ нашр офисида "операция" ўтказилишини эълон қилди.
Агентлик ходимлари алоқага чиқмади, эҳтимол уларни телефондан маҳрум қилишган.
Полиция Sputnik офисига иш жойида бўлмаган ОАВ ходимларини ҳам чақирди.
Журналистлар орасида Россия фуқаролари ҳам бор.
Озарбайжон хавфсизлик кучлари Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусовни ҳибсга олди.
Россиялик дипломатлар ҳибсга олинган журналистлар, шунингдек, таҳририят биносидаги мухбирлар олдига киритилмади.
Бинога кириш имкони йўқ, Sputnik журналистлари билан мулоқот қилишнинг иложи йўқ, кўчада бир нечта хавфсизлик кучлари навбатчилик қилмоқда.
Февраль ойида Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Sputnik агентлигининг республикадаги фаолиятини тўхтатиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.
ОАВ таҳририяти Озарбайжонда ишлашга ҳеч қандай расмий тақиқ қўйилмагани, бу вақт давомида икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ишчи гуруҳлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича конструктив мулоқот бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги Бокунинг нодўстона хатти-ҳаракатлари ва россиялик журналистларнинг ноқонуний ҳибсга олиниши сабабли Озарбайжон элчисини чақиртирди.