Озарбайжон ИИВ Sputnik агентлигининг Бокудаги офисида “операция” ўтказмоқда

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЛого международного информационного агентства и радио Sputnik
Лого международного информационного агентства и радио Sputnik  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2025
Oбуна бўлиш
Москвадаги Sputnik агентлиги РИА Новостига таҳририят билан алоқа йўқлигини маълум қилди.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Озарбайжон ички ишлар вазирлиги Sputnik агентлигининг Бокудаги офисида “операция” ўтказилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, бино полициячилар билан ўраб олинган. Таҳририят ҳали ҳам Москва билан алоқада эмас. Ходимлар билан боғланиб бўлмаяпти. Улар қўнғироқларга жавоб беришмаяпти.
Москвадаги Sputnik агентлиги РИА Новостига таҳририят билан алоқа йўқлигини маълум қилди.

“Мендаги маълумотларга кўра, Бокудаги элчихонамиз ходимлари ҳозирда "махсус операция" ўтказилаётган "Спутнигимиз" офисига жўнаб кетишган. Ходимлар алоқага чиқмаяпти - афтидан, телефондан фойдаланиш имконияти йўқ. Улар орасида Россия фуқаролари ҳам бор”, — деб ёзади “Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян ўзининг Telegram-каналида.

РИА Новости хабарига кўра, полиция Sputnik Озарбайжон офисига иш жойида бўлмаган барча агентлик ходимларини чақиртирган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова РИА Новостига Sputnik’нинг Бокудаги офиси билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, Россия элчихонаси содир бўлаётган воқеалар ҳақида Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматига маълумот берганини айтди - жавоб йўқ.
"Бокудаги россиялик дипломатлар икки соатдан ортиқ вақт давомида Россия фуқаролари бўлган журналистлар билан боғлана олмаётганидан хавотирда", — деди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, Россия элчихонасининг консуллик бўлими ходимлари россиялик журналистлар ёнига қўйилмаяпти, бундай ҳаракатларнинг сабаблари ҳақида маълумот берилмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0