https://sputniknews.uz/20250630/ozbekiston-karachi-port-ombor-logistika-markaz-50259247.html
Ўзбекистон Карачи портида омбор ва логистика маркази ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон Карачи портида омбор ва логистика маркази ташкил этиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Айтилишича, омбор очилиши мамлакатнинг халқаро бозорларга чиқишини жадаллаштиради. 30.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-30T11:12+0500
2025-06-30T11:12+0500
2025-06-30T12:32+0500
жамият
ўзбекистон
покистон
савдо
савдо-саноат палатаси
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41269096_0:89:3482:2048_1920x0_80_0_0_b179433844e3173690e4d5088bac19de.jpg
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон Покистоннинг Карачи порт ҳудудида замонавий сақлаш омбори ва логистика маркази ташкил этишни режа қилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва мамлакат элчиси Алишер Тўхтаев Карачи порти маъмурияти билан учрашди. Музокараларда қуйидаги алоқаларни ўрнатиш муҳокама этилди: Савдо-саноат палатасига кўра, Ўзбекистон товарлари учун порт ҳудудида махсус омбор ташкил этиш маҳсулотларни вақтинча сақлаш ва жўнатишни енгиллаштиради. Транзит жараёнларини соддалаштиради, логистика харажатларини камайтиради, шунингдек, халқаро бозорларга чиқишни жадаллаштиради. Айтилишича, порт маъмурияти Ўзбекистон томонига барча шароитлар яратиб беради. Шунингдек, мақбул шартлар асосида сақлаш омборхоналарини тақдим этишга тайёр. Маълумот учун, Карачи порти Покистоннинг энг йирик денгиз порти ва Жанубий Осиёдаги асосий логистика маркази ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250106/ozbekiston-pokiston-savdo-uyi-madaniy-markaz-47450738.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41269096_8:0:2739:2048_1920x0_80_0_0_eca3583462585a13e72eb1d9e9bc75b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, покистон, савдо, савдо-саноат палатаси, элчи
жамият, ўзбекистон, покистон, савдо, савдо-саноат палатаси, элчи
Ўзбекистон Карачи портида омбор ва логистика маркази ташкил этиши мумкин
11:12 30.06.2025 (янгиланди: 12:32 30.06.2025) Айтилишича, омбор очилиши мамлакатнинг халқаро бозорларга чиқишини жадаллаштиради.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон Покистоннинг Карачи порт ҳудудида замонавий сақлаш омбори ва логистика маркази ташкил этишни режа қилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва мамлакат элчиси Алишер Тўхтаев Карачи порти маъмурияти билан учрашди.
Музокараларда қуйидаги алоқаларни ўрнатиш муҳокама этилди:
Карачи порти орқали юк айланмасини кўпайтириш;
транзит тартибларини соддалаштириш ва ўзаро логистика алоқаларини йўлга қўйиш;
минтақавий боғлиқликни кучайтириш;
юк ташиш, логистика ва денгиз туризми соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
денгиз иқтисодиёти йўналишидаги ҳамкорликни диверсификация қилиш.
“Ўзбекистон делегацияси вакиллари Карачи портидаги йирик инфратузилма объектлари, жумладан, "South Asia Pakistan Terminals Limited" компанияси фаолияти билан танишди. Ўзбекистон томони Карачи порт ҳудудида замонавий сақлаш омбори ва логистика маркази ташкил этишга қизиқиш билдирди”, — дейилади хабарда.
Савдо-саноат палатасига кўра, Ўзбекистон товарлари учун порт ҳудудида махсус омбор ташкил этиш маҳсулотларни вақтинча сақлаш ва жўнатишни енгиллаштиради. Транзит жараёнларини соддалаштиради, логистика харажатларини камайтиради, шунингдек, халқаро бозорларга чиқишни жадаллаштиради.
Айтилишича, порт маъмурияти Ўзбекистон томонига барча шароитлар яратиб беради. Шунингдек, мақбул шартлар асосида сақлаш омборхоналарини тақдим этишга тайёр.
Маълумот учун, Карачи порти Покистоннинг энг йирик денгиз порти ва Жанубий Осиёдаги асосий логистика маркази ҳисобланади.