https://sputniknews.uz/20250630/malayziya-qashqadaryo-halol-mahsulotlar-50261188.html
Малайзия Қашқадарёда "ҳалол" маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини бошламоқчи
Малайзия Қашқадарёда "ҳалол" маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини бошламоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Малайзия компанияси Ўзбекистонни минтақавий "ҳалол" марказига айлантириш ва унга сармоя киритишни маълум қилди. 30.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-30T16:07+0500
2025-06-30T16:07+0500
2025-06-30T16:07+0500
жамият
ўзбекистон
малайзия
озиқ-овқат
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1a/22383023_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f507d83c97022616c0dab22461ca274d.jpg
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Малайзия Қашқадарё вилоятида "ҳалол" озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "CB Synergy" компанияси бош директори Шахзели бин Шахзулкариб ва "Perak Halal Corporation" компанияси бошқарув директори Абдул Азиз Абдул Раҳим билан учрашди. Мулоқотда Қашқадарё вилоятида "ҳалол" озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. "Perak Halal Corporation" компанияси томонидан ташкил этилаётган мазкур қўшма корхона қуйидагиларга тайёрлигини билдирди: Абдул Азиз Абдул Раҳим консорциум Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда давлат-хусусий шерикчилик асосида вилоятда "ҳалол" саноатини ривожлантириш ва экотизимини яратиш бўйича келишув имзолашини маълум қилди. Малайзия томони Малайзия Ислом тараққиёти департаментининг "Ҳалол" сертификатларини Ўзбекистоннинг ўзида берилишини ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшиш ниятини билдирди.
https://sputniknews.uz/20250608/malayziya-qashqadaryoda-ges-loyiha-49778547.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1a/22383023_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_3172d0f535e98f7915dbbd8269595105.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, малайзия, озиқ-овқат, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, малайзия, озиқ-овқат, ҳамкорлик
Малайзия Қашқадарёда "ҳалол" маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини бошламоқчи
Малайзия компанияси Ўзбекистонни минтақавий "ҳалол" марказига айлантириш ва унга сармоя киритишни маълум қилди.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Малайзия Қашқадарё вилоятида "ҳалол" озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "CB Synergy" компанияси бош директори Шахзели бин Шахзулкариб ва "Perak Halal Corporation" компанияси бошқарув директори Абдул Азиз Абдул Раҳим билан учрашди.
Мулоқотда Қашқадарё вилоятида "ҳалол" озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
“Малайзия томони мамлакатимизда "ҳалол" стандартлари асосида гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида "CB Synergy", "Perak Halal Corporation Sdn Bhd" ва "PK-Agro Industrial Products Sdn Bhd." компаниялари иштирокида консорциум тузиш бўйича келишув ишлаб чиқилаётганини маълум қилди”, — дейилади хабарда.
"Perak Halal Corporation" компанияси томонидан ташкил этилаётган мазкур қўшма корхона қуйидагиларга тайёрлигини билдирди:
Қашқадарё вилоятида кенг қамровли "ҳалол" саноатини ривожлантириш;
махсус тренинглар ташкил этиш орқали соҳада билим ва технологияларни ўргатиш;
Ўзбекистонни минтақавий "ҳалол" марказига айлантириш ва унга сармоя киритиш.
Абдул Азиз Абдул Раҳим консорциум Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда давлат-хусусий шерикчилик асосида вилоятда "ҳалол" саноатини ривожлантириш ва экотизимини яратиш бўйича келишув имзолашини маълум қилди.
Малайзия томони Малайзия Ислом тараққиёти департаментининг "Ҳалол" сертификатларини Ўзбекистоннинг ўзида берилишини ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшиш ниятини билдирди.