https://sputniknews.uz/20250628/qamoq-qiynoqqa-solish-50230906.html
Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади
Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади. Қонун билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилди.
2025-06-28T11:17+0500
2025-06-28T11:17+0500
2025-06-28T11:17+0500
жамият
ўзбекистон
қонун
қамоқ
тиббий кўрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1157/23/11572342_272:556:2821:1990_1920x0_80_0_0_43310eab340b1a10c5ad8fdeb0101dcc.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади. Қонун билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилди.Мажбурий тиббий кўрик қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан 2 соат ичида ўтказилади. Бунда қамоққа олинганнинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.
https://sputniknews.uz/20250318/bolalar-tasvir-pornografik-mahsulot-48473687.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1157/23/11572342_134:0:2865:2048_1920x0_80_0_0_38112a282f5873f783cfa94cc1c5cb4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қамоқ қийноққа солиш
Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади
Қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади. Қонун билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга қўшимча
киритилди.
Киритилган қўшимчага кўра, қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин улар ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Мажбурий тиббий кўрик қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан 2 соат ичида ўтказилади. Бунда қамоққа олинганнинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.
Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.