Болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни тарқатганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

© fotoliaНаказание за "хакерство"
Наказание за хакерство - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2025
Oбуна бўлиш
Болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганларга 225 млн сўмгача жарима қўллаш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида сўз борди, дея хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.
Депутатлар “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди.
Айтилишича, бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, жиноятдан жабрланган болаларни ҳуқуқларини ҳимоялаш, болаларни жиноят процессига гувоҳ сифатида жалб этишда уларни ҳуқуқларини кафолатлаш тизимини такомиллаштириш талаб этилади.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига болаларни жинсий зўравонликлардан ҳимоялаш, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

“Қонун лойиҳасига кўра, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқага киришиш, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш бола розилик берган ёки бермаганлигидан қатъи назар, зўрлик ишлатилган деб баҳоланиши назарда тутилмоқда. Қонун лойиҳаси билан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар телекоммуникация тармоқларидан ёки интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этилганлиги учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда”, — деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўзининг telegram-каналида.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари Сиржиддин Абдуллаевнинг қайд этишича, порнографик маҳсулотларини сақлаганлик учун 225 млн сўмгача жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

“Порнографик маҳсулотларини сақлаганлик учун 37,5 млн сўмдан 187 млн сўмгача ёки 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси, шунингдек, шу ҳолатларни такроран содир этганлик, яни сақлаганлик учун 150 млн сўмдан 225 млн сўмгача жарима, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум этиш жазоларини қўллаш таклиф этилмоқда. Юқоридаги маҳсулотларни тарқатганлик учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаш таклиф этиляпти”, — дея аниқлик киритди Абдуллаев.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳларни сўроқ қилиш муддатларини аниқ белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Айтилишича, лойиҳада алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг очиқ электрон реестрини юритиш таклифи ҳам берилган.
Испуганная дочь и ругающая мать - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2024
Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади
Янгиликлар лентаси
0