Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади

© iStock / EvgenyatamanenkoИспуганная дочь и ругающая мать
Испуганная дочь и ругающая мать - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2024
Oбуна бўлиш
Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда қайд этилган.
Қонунга мувофиқ:
зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.
Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади. Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади. Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди. Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган.
Детское насилие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2024
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0