Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди

© Depositphotos / samwordleyДетское насилие
Детское насилие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2024
Oбуна бўлиш
Янги қонунда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли чоралар белгиланган.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Янги қонун 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, унда вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик тушунчаси ва нафақат жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари, балким болага ғамхўрлик кўрсатмаслик, уни мажбурий эксплуатация қилиш, буллинг каби тушунчалар ҳам киритилган.
Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгиланган.
Хусусан, мутасадди органларнинг болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид махсус ваколатлари, ўзаро ишлаш механизми ва масъулияти доираси кўзда тутилмоқда.
“Муҳими, қонун билан нафақат зўравонликдан жабр кўрган болаларни ҳимоя қилиш, балки зўравонлик хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш ва уларга нисбатан зўравонлик хавфларини бартараф этиш тизими йўлга қўйилмоқда”, - дейилади хабарда.
Болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги янги қонун 2025 йил 15 майдан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0