Хитой ва АҚШ ўзаро савдо масалаларида келишиб олди

© AP Photo / Pool / Mark SchiefelbeinФлаги США и Китая перед открытием китайско-американских переговоров в Пекине. Архивное фото
Флаги США и Китая перед открытием китайско-американских переговоров в Пекине. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2025
Oбуна бўлиш
Хитой ва АҚШ айрим савдо масалаларида келишиб олган, лекин бу ҳали кенг қамровли савдо битими эмас.
ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Хитой Савдо вазирлиги Пекин ва Вашингтон орасида Женевада эришилган савдо келишувларини тасдиқлади, деб ёзмоқда "The Global Times" нашри.

Хабарда айтилишига кўра, Хитой "қонунлар ва қоидаларга мувофиқ экспорт назорати остида бўлган товарларни экспорт қилиш учун аризаларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди". АҚШ ўз навбатида Хитойга нисбатан бир қатор чекловчи чораларни бекор қилади, деб таъкидлади Хитой вазирлиги.

АҚШ савдо вазири Ховард Лутник Блумберг нашрига берган интервьюсида Женева ва Лондондаги савдо музокараларида АҚШ ва Хитой томонидан эришилган тариф келишувларини мустаҳкамлаганини ва бу икки давлат ўртасидаги кенг қамровли савдо битими эмаслигини айтди.
Икки давлат ўртасидаги савдо музокараларининг биринчи раунди 10-11 май кунлари Швейцарияда бўлиб ўтди ва томонлар ўзаро тарифларни пасайтиришга келишиб олдилар.
Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин кейинроқ телефон орқали гаплашиб, унинг давомида етакчилар мунозарали савдо масалалари, жумладан, нодир металларини муҳокама қилишган.
9 июнь куни Лондонда АҚШ-Хитой савдо музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.
Дональд Трамп ҳукумат бошига келганидан сўнг дунёнинг барча давлатларига нисбатан божларни оширишини эълон қилган эди. Хусусан Хитойга нисбатан солиқлар даражаси 145% гача оширилган эди. Бунга жавобан Хитой ҳам АҚШ товарларига божларни кескин ошириб, нодир металлар экспортини тақиқлаган эди.
Женщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2025
АҚШ ва Хитой божхона тарифларини тўхтатишга келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0