АҚШ ва Хитой божхона тарифларини тўхтатишга келишиб олди

© AP Photo / Andy WongЖенщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга
Женщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2025
Oбуна бўлиш
Хитой ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Хитой ва АҚШ 14 май куни 90 кунлик дастлабки 24 фоизлик тарифларни қўллашни ўзаро тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда Хитой ва АҚШнинг қўшма баёнотида маълум қилинди, дея хабар берди РИА Новости.
Женевада икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар ўтказилди. Унда Хитой томонидан координатор сифатида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хэ Лифэнг, АҚШ томонидан эса молия вазири Скотт Бессент иштирок этди.
Душанба куни Хитой марказий телевидениеси томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, томонлар музокаралар чоғида 14 майдан бошлаб 24 фоизлик тарифни дастлабки 90 кунлик муддатга тўхтатиб туришга келишиб олган. Шу билан бирга 10 фоизлик тарифни сақлаб қолишди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг сўзларига кўра, Вашингтон Хитой товарларига бож тўловларини 145 фоиздан 30 фоизга, Пекин эса Америка товарларига 125 фоиздан 10 фоизга пасайтиради.
Қайд этилишича, Қўшма Штатлар 8 апрелдаги 14259-сонли ва 9 апрелдаги 14266-сонли Ижроия фармойишига мувофиқ товарларга қўйиладиган қўшимча божларни бекор қилади. Хитой 2025 йилда Давлат кенгашининг Тарифлар ва таснифлаш қўмитасининг 4 ва 5-сонли фармонлари билан илгари юкланган товарларга қўшимча божларни бекор қилади. Хитой, шунингдек, 2 апрелдан бошлаб Қўшма Штатларга қарши кўрилган тарифсиз қарши чораларни тўхтатади ёки бекор қилади.
Баёнотда, шунингдек, "Хитой ва Қўшма Штатлар савдо-иқтисодий муносабатлар бўйича музокараларни давом эттириш механизмини ўрнатиши" таъкидланган.
75-я годовщина со дня образования КНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига қўшимча 34 фоизлик бож жорий қилди
Янгиликлар лентаси
0