Красноярск ўлкасида Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун логистика маркази очилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСтарт продаж сезонных фруктов и овощей в Екатеринбурге
Старт продаж сезонных фруктов и овощей в Екатеринбурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Красноярск ўлкаси бозорида маҳаллий маҳсулотлар ўрнини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Красноярск ўлкасида Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун логистика маркази пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Красноярск ўлкаси губернаторининг биринчи ўринбосари Сергей Пономаренко билан учрашди.
Ўлка губернаторининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон билан, хусусан, Красноярск ўлкаси ва Сурхондарё вилояти ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги кундаги ривожланишини юқори баҳолади.
Вице-губернаторга кўра, Россиянинг ушбу ўлкаси Ўзбекистон билан узоқ муддатли истиқболда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сармоявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор. У, шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистон дунёдаги энг жадал ривожланаётган иқтисодиёт бўлиб, бунга хорижий сармояларни жалб этиш бўйича олиб борилаётган мақсадли давлат сиёсати ҳам ёрдам бераётганини билдирди. Айниқса, Ўзбекистон бир қатор ташқи иқтисодий ўринларда жаҳоннинг кўплаб йирик иқтисодиётларини ортда қолдиргани алоҳида таъкидланди.
"Ўзбекистон-Красноярск ўлкаси" логистика тармоғини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди, бу, биринчи навбатда, яқин келажакда Ўзбекистон мева-сабзавотларини импорт қилувчи алоҳида транспорт-логистика марказини ташкил этишни назарда тутади.
Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Красноярск ўлкаси бозорида маҳаллий маҳсулотлар ўрнини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, қишлоқ хўжалигидан ташқари, Ўзбекистонда болалар овқатлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Красноярск ўлкасининг тўқимачилик саноати учун Ўзбекистондан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар ҳажмини ошириш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Россия томони икки томонлама саноат кооперациясини кенгайтириш мақсадида сентябрь ойида Красноярск шаҳрида Сурхондарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш таклифига рози бўлди.
Бундан кўзланган асосий мақсад озиқ-овқат, фармацевтика, чарм саноати соҳаларида шартномалар имзолаш, шунингдек, нефть-газ саноатида қўшма корхоналар ва турли мева-сабзавот экинларини етиштириш бўйича компаниялар ташкил этишдан иборат.
Жорий йилнинг куз фаслида Красноярск ўлкаси йирик тадбиркорларининг Ўзбекистон ҳудудларига алоҳида бизнес миссиясини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Музокараларда таълим соҳасидаги ҳамкорлик асосий мавзуга айланди. Томонлар ўзбекистонлик талабалар сонини Красноярск ўлкасининг етакчи олий ўқув юртларида бюджет ёки грант асосида ўқитиш учун кўпайтириш масалалари хусусида фикр алмашдилар.
Мулоқот чоғида туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни жадаллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Красноярск ўлкаси губернатори маъмурияти раҳбари ўринбосари Юлия Филатова ва Туризм агентлиги раҳбари Елена Недбайло Красноярск туроператорларининг Ўзбекистонга, айниқса, гастрономик, этно ва тарихий туризм каби йўналишларда сайёҳлик оқимини кўпайтиришга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидладилар.
Шу муносабат билан Красноярскнинг етакчи туроператорлари учун Ўзбекистонга инфо-тур ташкил этишга келишиб олинди.
Прилавок с мясом птицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
Россия Ўзбекистонга гўшт экспортини 2,5 баробарга оширди
Янгиликлар лентаси
0