Россия Ўзбекистонга гўшт экспортини 2,5 баробарга оширди

© Sputnik / Evgeny Biyatov / Медиабанкка ўтишПрилавок с мясом птицы
Прилавок с мясом птицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
Oбуна бўлиш
Россиядан Ўзбекистонга гўшт етказиб бериш ҳажми ошди, асосан парранда гўшти ҳисобига.
ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. 2025 йилнинг дастлабки беш ойида Россия Ўзбекистонга гўшт экспортини 2,5 баробарга оширди, деди "Агроэкспорт" федерал маркази раҳбари Иьля Илюшин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида.

Илюшиннинг айтишига кўра, беш ой давомида Ўзбекистонга 9,4 минг тоннага яқин гўшт маҳсулотлари экспорт қилинган. Экспорт қиймати 1,4 баробарга ошиб, 12,5 миллион долларни ташкил этган.

"Парранда гўшти ўсишнинг драйвери бўлди: етказиб бериш уч бараварга ошиб, 8,9 минг тоннага етди", - деди Илюшин.
Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 2025 йилнинг 4 ойи давомида ўзаро савдо айланмаси 3,7 млрд долларни ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0